Ўзбекистон Унгар-Тоғдаги куч ходимларини чиқариб олди

927

Узоқ давом этган сўзлашувлардан сўнг, 18 сентябрь куни Ўзбекистон милицияси Унгар-Тоғдаги бахсли ҳудуддан чиқиб кетди, деб билдиради Қирғизистон чегара хизмати.

Бир ойдан буён бахсли ҳудуд бўлган Унгар-Тоғдаги милиция ҳодимларини Ўзбекистон томон чиқариб олди. Бу ҳақда Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг сўзлашувларидан Қирғизистон билан ўзбекистоннинг сўзлашувларидан кейин маълум бўлган. Маълумотни Қирғизистон чегара хизмати тарқатди.

Чегара хизматининг матбуот ходими Сажира Чоколоева Ўзбекистон томон ўз милициясини «ҳеч қандай талаб қўймай» олиб чиқиб кетди деб Kloop.kgга билдирди.

«Қўшни ўлканинг 20 милиция ходими баҳсли ҳудудга келиб, кўп вақтгача қолишган. Қирғизистон томон Ўзбекистон томондан куч ходимларини Унгар-Тоғдан олиб чиқиб кетишни талаб қилган. Икки томон узоқ сўзлашувларни олиб борган. Кеча Ўзбекистон милициясини олиб чиқиб кетди», — деб билдирди у.

13 сентябрь куни Қирғизистон милицияси Олабуқа районида чегарани ноқонуний бузиб ўтган Ўзбекистон милициясини ушлагандан сўнг чегарадаги вазият кучайган.

Милиция ушлангандан сўнг 9 кун ўтиб — 22 августда, бахсли ҳудудга Ми-8 вертолёти билан Ўзбекистон милицияси кириб келган. Улар қўлга олинган Ўзбектистоннинг милициясини қўйиб юборишни ва Орто-Токой (Косонсой) сув омбори атрофидаги Қирғизистон постларини олишни талаб қилган. Қирғизистон ҳукумати қўлга олинган Ўзбекистон милициясини Ўзбекистон билан сўзлашувлар бўлган туни бўшатган. Сув омбори бўйича икки томонлама сўзлашувлар бошланди.

Ўзбекистон милицияси 24-августда Унгар-Тоғдаги «Кербен» станциясида ишлаган 4 инженерни «нолегал» деган сабаб билан ушлаб кетишган. Шундан сўнг, 25 августда Унгар-Тоғдаги куч ҳодимлари баҳсли ҳудуд Ўзбекистонники эканлигини айтишган.

Узоқ давом этган сўзлашувлардан сўнг 9 сентябрь куни «Кербен» станциясининг инженерлари бўшатилди. Қўлга олинганлар — инженерларнинг исми-шарифи Урманов, Бердалиев, Ташматов ва Усупбаев — 16 кун Ўзбекистон милициясини Янгиқўрғон бўлимида ушлаб турилган.

Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига кўра, тоққа Ўзбекистоннинг вертолёти тез-тез учиб келиб, куч хизмати таркибини алмаштириб ва озиқ-овқат етказиб турган. Сентябрь ойининг ўртасида милициянинг сони еттидан 20га яқинлашган.

Орто-Токой (Косонсой) сув омбори собиқ иттифоқ давридан кейин Қиргизистон билан Ўзбекистон ўртасида талаш бўлмоқда. 1992 йилдаги шартномага кўра, сув омбори Қирғизистонга ўтиши керак эди, бироқ у 2016 йилнинг баҳоридагина давлат мулкига ўтган. Сув омборидан Ўзбекистон вақтинча фойдаланган. Бугунги кунгача Орто-Токой сув омборида Ўзбекистон мутахассислари ишлаган.

Муаллиф: Александра Титова