Нью-Йорк марказидаги портлаш. Нималар маълум?

918

Манхэттеннинг шимолий-ғарбида бўлган портлашда 29 одам жабрланган. АҚШ полицияси 18 сентябрь куни қўлда ясалган икки портловчи моддани топиб чиққан. Ҳукуматдагилар бу тўғрисида маълумот бермаган.

Қисқача:

  • Портлаш Нью-Йоркнинг Челси ҳудудида бўлган. Нью-Йоркнинг ёнғин департаменти маълумотига кўра, 29 одам турли жароҳат олган;
  • Нью-Йорк мэри портлаш синчиковлик билан амалга оширилганини айтди. Полиция қўлда ясалган икки портловчи моддани топган;
  • Жабрланганлар орасида қирғизистонликлар йўқ.

Манхэттендаги портлаш

Reuters маълумот агентлигининг билдиришича, Нью-Йоркнинг Челси райони марказий кўчаларининг бирида, Манхэттеннинг шимолий-ғарбида 17 сентябрда портлаш бўлган. Унда 29 одам турли даражада жароҳатлар олган, қурбон бўлганлар йўқ.

Портлаш Нью-Йорк вақти бўйича соат 21:00да бўлганлиги сабабли ёнғин департаменти билдирди. 23-кварталда чиқинди ташловчи қути портлаб, портлашнинг видео тасвири Нью-Йорк полициясининг твиттер-аккаунтига жойланган.

Бу вақтда Манхэттен сайёҳларга ва дам олаётган шаҳарликларга тўлган бўлган. Портлаш уйларнинг ойналарини вайрон қилиб, автомашиналарга зарар келтирган. Гувоҳлар кучли силкиниш сезганликларини ва яқин ҳудудларни оқ қоплаганини айтишган.

Икки портлаш режаланган

Челси полицияси 27-кварталда йўлларни ёпиш билан текширув олиб борган вақтда, портламай қолган иккинчи портловчи моддани топишган.

Қўлда ясалган портловчи модда босимни ушлаб турувчи идишда бўлиб, қора рангдаги симлар ташқарига чиқиб турган. Бундай портловчи модда Бостон марафонида ҳам қўлланилган.

Нью-Джерсида ҳам 17 сентябрь куни эрталаб портлаш бўлди. Қувурга ўрнатилган портловчи модда билан Сисайд-Паркта бўладиган ҳайрия мусобақасининг маршрутида портлаш режаланган. Портлашда жабрланганлар йўқ, тадбир кейинга қолдирилди. Нью-Джерси билан Манхэттендаги портлашларнинг алоқаси бор-йўқлиги аниқланмаган.

Нью-Йорк мэри: Манхэттендаги портлаш пухта режаланган

Нью-Йорк мэри Билл де Блазио, Челсидаги портлаш «олдиндан режаланган» бўлиб, терроризмга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади. У шаҳарга нисбатан террористик қўрқитувлар бу вақтгача бўлмаганини айтди.

Республикачилардан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп қуйидагича айтади: «Бизнинг дунёда ва бизнинг давлатда бундай кўринишнинг бўлиши жуда хавфли. Биз куч тўплаб, тайёр туришимиз зарур. Шундагина бундай нарсаларга чек қўя оламиз».

Унинг рақиби демократлардан президентликка номзод бўлаётган Хиллари Клинтон«Нью-Джерсидаги ва Нью-Йоркдаги террористик актларга» «Ислом давлатини» айблаб, АҚШ бу гуруҳга қарши зарба бериши кераклигини таъкидлади.

Жабрланганлар орасида Қирғизистонликлар йўқ

АҚШдаги ва Канададаги Қирғизистон элчилиги Нью-Йоркдаги портлашда жабрланганлар орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ эканлигини билдирди. Бу ҳақда 18 сентябрь куни Қирғизистон ташқи ишлар министрлигининг матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Abc News