Қирғизистонлик камон отувчи қиз дунё REDDITдаги кулгили расмларнинг қаҳрамони бўлди

2547

II жаҳон кўчманчилар ўйинларидаги қирғизистонлик оёғи билан ёй отган қиз кулгили расмларнинг қаҳрамонига айланди.

1

Қирғизистонлик оёғи билан ёй отган Чинара Мадимкулова Reddit фойдаланувчилари орасида машҳурликка эришди.

Reddit — унинг фойдаланувчилари дунёдаги энг қизиқарли сурат, видео ва мақолаларни тўплаган катта онлайн-форум саналади.

Сайт фойдаланувчилари ёй отган қизнинг «кулгили расмларини» ясаш бўйича беллашишган ва бу расм сайт саҳифасига чиққан.

Сайт фойдаланувчилари томонидан юқори рейтингга чиққан расмларгина бош саҳифага чиқади.

16 ёшдаги Чинаранинг сурати «кулгили расмларнинг» беллашуви бўладиган PsBattle бўлимида эълон қилинди.

Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги Чинарани голливуд блокбастери, махсус агент ёки супер қаҳрамон каби тасвирлашган.

Муаллиф: akaihelix

2

Муаллиф: kickerofbottoms

3

Автор: WetCoastLife

4

Автор: McCoco99

mccoco99

Автор: bearposters

bearposters

Автор: doitforjohnny

doitforjohnny

Автор: Mal3ficent

z4i5mem

Автор: frings_demise

frings_demise

Оёғи билан ёй отган қирғизистонлик қиз фойдаланувчиларнинг севимли қаҳрамонлари образи қаторини тўлдирган.

Автор: myphotoshopaccount

01

Автор: arczip

02

Автор: rhijord

03

Уни Олимпиада ўйинларига юборишни таклиф қилишди

Автор: jnoble50

04

Космосда

Автор: methane234

053

 

Redditтин машҳурлигини тушунтириш қийин — сайт онлайн-форум форматидаги ижтимоий майдонча. шу билан бирга Reddit янги технологияларга бош эгмайди ва бугунги кунгача ўзгармай келмоқда.

Фойдаланувчиларнинг иш олиб бориши турлича — ташкил топган йилидан бошлаб, дунё бўйлаб материал тўплабгина қолмасдан, лайфхакларни ва кулгили расмларни ясаб, китларга исм бериб, хайрия маблағларини йиғиш билан ҳам шуғулланишган.

Сайт 2005-йили Стив Хофман ва Алексис Оганян томонидан асосланган. Муаллифлар университетни якунлаб, сайтни тузиш билан шуғулланишган. Бир йилдан кейин сайт GQ, Vogue, AD (Architectural Digest) каби нашрларни чиқарган Condé Nast нашриётининг таркибига ўтган. Бироқ ҳозирда Redditти бу нашриётни назорат қилмайди.

Чинара Мадимкулованинг оригинал суратини ТАСС агентлигининг суратчиси Виктор Драчев тортган. Унинг репортаждан кейин расм дунёга тарқалган.

Виктор Драчевнинг расми — интернетда тарқалган Чинара Мадимкулованинг иштирокидаги ягона сурат эмас. Чинара — цирк артисти, Дельфий ўйинлари медалининг соҳибаси. 2014-йили украиналик талантлар танловига иштирок этган. Чинаранинг трюки 2001-йили цирк ўйинчиси Аида Акматова бажарувида Гиннес китобига кирган. Аида Акматова жароҳат олгандан кейин ўзининг энг яхши трюгини Чинара Мадимкуловага ўтказиб берган. 2016-йили «Руминия талантларни излайди» номли румин танловида Чинара ҳам мана шу трюк билан ярим финалгача етган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева