ДРХ: Атамбаев Кой-Тошдаги ерни 33 миллион сомга сотиб олган

806

Давлат рўйҳатга олиш хизматининг раиси Тайирбек Сарпашев «Ата Мекен» фракциясининг мажлисида билдиришича, президент Алмазбек Атамбаевга 33 миллион сомга ўзи сотиб олган 2,7 гектар ер участкаси тегишли.

«Ата Мекен»нинг йиғинида Сарпашев Қой-тош қишлоғидаги Атамбаевга тегишли бўлган ер участкасининг эгалари алмашгани бўйича тушунтириш берди. Мазкур ер майдонининг қонунийлиги бўйича масалани «Ата Мекен» лидери Ўмурбек Текебаев 15-сентябрда кўтарган.

Давлат рўйҳатга олиш хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, ер участкаси эгаларининг алмашиш хронологияси:

— 1999-йил: 2,7 гектар ер участкаси «Дастан» ОҲЖга тегишли бўлган;

— 2002-йил: ер участкаси Аламудун районининг кадастрига киритилган ва «Дастан» қарамоғида қолган;

— 2004-йил: Султан Табалдиев 0,3 гектар участкаси сотиб олиб, ўзининг боласи Канибек Табалдиевга ёзилган;

— 2008-йил: «Артстройдизайн» МЧЖ ерни 26 миллион 700 минг сомга сотиб олган. Бироқ бу маблағ «Дастан» ОҲЖнинг ҳисобига келиб тушган эмас;

— 2010-йил : Суднинг қарорига кўра, ер участкаси «Дастан» ОҲЖга ўтказиб берилган;

— 2012-йил: Анарбек Укуев исмли бир одам «Дастан» заводидан 2,4 гектар ерни 22 миллион сомга ва 0,3 гектарни 2,3 миллион сомга Канибек Табалдиевдан сотиб олади;

— 2015-йил: Укуев 2,7 гектар ерни Айнура Ибраимовага (Текебаевнинг айтишича, Бишкек мэри Албек Ибраимовнинг турмуш ўртоғига) 24 миллион сомга сотиб, Ибраимова ҳужжатларни олади;

— 12-май 2015-йил: Атамбаев бу ер участкасини 33 миллион сомга сотиб олади.

Текебаев йиғинда қўшимча қилишича, Атамбаев 2011-йилнинг 24-апрелида «Дастан» ОҲЖнинг раҳбари қилиб «ўз одами Албек Ибраимовни» тайинлаган. Бишкекнинг ҳозирги мэри «Дастан»нинг раислик бошқарувида 2012-йилгача бўлган.

«Мен бир квадрат метр ерни ҳам ҳусусийлаштирмаганман,  Атамбаев эса ўнлаб гектар ерни ва кўп қаватли биноларни хусусийлаштириб олди […] Металл бўйича ишлаган болалар уни заводдан станокларни Хитойга темирга сотиб юборганини айтишди.  Ўша вақтда Албек Ибраимов тарозида туриб, барини назорат қилган», — деди Текебаев.

Унинг қўшимча қилишича, агар президент аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов уни судга берса,  Сарпашев бу иш бўйича гувоҳ бўлади.

Текебаев 15 сентябрдаги матбуот йиғинида билдиришича, Атамбаев ўзига Қой-тош қишлоғидаги «Дастан» заводининг 27,5 гектар ерини ўтказиб олган.  Депутат буни «коррупциянинг классик тури» деб атади.

Текебаевнинг сўзларига кўра, бу ер участкаси ҳозирги Бишкек мэри Албек Ибраимовнинг аёлига тегишли бўлган. Текебаевнинг тахминида Ибраимовнинг лавозимга эга бўлиши учун ер Атамбаевнинг номига ўтказилган бўлиши мумкин.

Текебаевнинг ер участкаси бўйича билдирувидан кейин Атамбаев Бош прокуратурага олинган маълумотлар бўйича «максимал турда оз муддат ичида» текширув олиб боришни топширди.

Муаллифлар:Азамат Каработоев, Александра Титова