Паралимпиадачилар 1500 метрни олимпиада чемпионидан ҳам олдин босиб ўтишди

830

Риодаги Паралимпиада ўйинларининг 1500 метрлик сўнги мусобақасида тўрт паралимпиадачи энг яхши кўрсаткичга эга бўлган. Улар мазкур спорт тури бўйича олимпиада чемпиони  Мэттью Центровицни ортда қолдиришган.

Сўнги югуриш мусобақаси T-12 (10% гача кўриш имконияти бўлган атлетлар) ва Т-13 (буюмларни олтиметрдан оз оралиқда кўра олганлар) синфидаги спортчилар орасида ўтказилди.

Олтин медални 3:48,29 натижани кўрсатган ва янги дунё рекордини қўйган алжирлик Абделатиф Бака қўлга киритган. Кумуш медал эфиопиялик Тамир Демиссга (3:48,59) насиб қилсак, бронза кениялик Генри Кирвага(3:49,59) буюрди.

Паралимпиадачилар Риодаги олимпиада чемпионатининг кўрсаткичларини ортда қолдиришди. Америкалик Мэттью Центровиц1500 метр масофани 3 дақиқа 50 сонияда босиб ўтган эди.

Тўртинчи ўринни олган алжирлик Фуад Бакнинг натижаси ҳам Центровицнинг кўрсаткичидан юқори бўлган—3 дақиқа 49,59,5 сония.

Америкалик Fox Sportнинг таъкидлашича, спортнинг бу турида натижа кўпинча югуриш иштирокчилари қўлланган методга боғлиқ бўлади.

Центровиц ғолиб бўлган сўнги югуриш мусобақасида спортчиларнинг бири ҳам лидерлик ролни ўзига олмаганлиги сабабли гуруҳнинг ҳам умумий тезлигига нисбатан паст бўлган.

Муаллиф: Каминат Имирханова