Атамбаевнинг Қой-Тошдаги ери ва уйи. Ҳужжатлардан нималар маълум?

996

Президент Алмазбек Атамбаев «Дастан» заводининг 27,5 гектар ерини ўз номига ҳужжатлаштириб, ҳозир ўша ерга уй қураётганини депутат Омурбек Текебаев айтиб чиқди. Бу ҳақиқатми?

Текебаев бундай билдирувни, 15 сентябрда журналистлар билан бўлган учрашув вақтида айтди. Атамбаев «Дастан» заводининг таркибида турган Қой-тош қишлоғидаги ерни ҳозирги Бишкекнинг мэри Албек Ибраимовнинг аёли орқали ҳужжатлаштириб олганини таъкидлайди.

1

Атамбаевнинг тарафдорлари президент аппарати раҳбари Фарид Ниязов ва КСДП партиясининг лидери Иса Ўмуркулов ҳам Атамбаев Қой-тошдан ер олганини тасдиқлашган.

Бироқ улрнинг сўзларига кўра, Атамбаев ерни ўз пулига сотиб олиб, уйни ҳам ўз маблағига қурмоқда. Ер майдони 27,5 гектардан оз эканлигини билдиришди.

Амалдорларнинг билдирувидан бошқа Атамбаевнинг ери тўғрисида яна нималар маълум?

Атамбаев ери

Атамбаев Қой –тошдан қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ерни 1 миллион сомга ижарага олганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни Kloop.kgга давлат рўйҳатга олиш хизмати кўрсатди.

2

Бироқ ер майдони 27,5 гектардан бир оз кам — бу 500 квадрат метрдан уч ер участкаси ёки умумий 0,15 гектарни ташкил қилади.

27 гектар — бу Бишкекдаги «Спартак» стадионининг 18таси.  0,15 гектар бундай стадионнинг атиги ўндан бир қисми.

Демак, ё Текебаев ҳисобда адашмоқда ёки Атамбаев ерининг қолгани давлат рўйҳатга олиш хизмати рўйҳатида эмас ёки ерлар президент номига ёзилмаган.

3

Шу билан бирга ҳужжатда кўрсатилган мулк эгаларининг алмашуви Текебаев сўзига мос келмоқда.

Ҳужжатларга кўра, 2008-йилнинг 2012-йилгача ерни «Дастан» заводи ижарага олиб турган, бироқ кейин ер Анарбек Укуев деган одамнинг номига ўтиб, унинг номида уч йил давомида турган.

Шундан кейин 2015 йил мартида Укуевнинг ерини вақтинча фойдаланишга олган. Текебаевнинг сўзларига кўра, у — Бишкекнинг ҳозирги мэри ва «Дастан» ишхонасининг собиқ раиси Албек Ибраимовнинг турмуш ўртоғи.

Ер 2015 йилнинг май ойида президент Алмазбек Атамбаевга энг ками уч йилга 1 миллион сомга ижарага ўтказиб берилган.

Бироқ шу билан бирга расмий ҳужжатларда кимнинг номига тегишли эканлиги номаълум.

Атамбаевнинг уйи

Регистрдаги ҳужжатлардан Атамбаев ерининг аниқ жойлашган ўрнини билиш мумкин бўлмади. Бироқ «Азаттык» радиосининг журналистлари президентнинг қурилаётган уйини аввалроқ топишганини айтган.

Уйнинг харитадаги ўрни:

4

Google Maps сервисининг ёрдами билан қараганда, ер майдони тахминан 500 квадрат метрни ташкил қилишини тахмин қилса бўлади. Бироқ бу 1 миллион сомга ижарага олинган ўша 500 квадрат метр ерми — номаълум.

«Прецедент» юридик компаниясининг раҳбари Фатима Якупбаеванинг сўзларига кўра, Атамбаев ижарага олган деҳқон хўжалигига берилган ерларга бино қуриб бўлмайди. Бунинг учун кейинчалик ерни тортиб олиш шарти билан маъмурий жавобгарлик кўрсатилган. Деҳқон хўжалигига мослаштирилган ерларда биргина деҳқон хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади.

Шунингдек, агар президент уйи қурилаётган ер участкаси ҳужжатларга тўғри келса, унда Атамбаев ер кодекси ва «Деҳқон хўжалигига берилган ерларни бошқариш бўйича» қонунни бузмоқда.

Деҳқон хўжалигига мослаштирилган ер участкасига қонуний бино қуриш учун бу ерга ҳукуматнинг қарори асосида трансформация (бир категориядаги ердан кейингисига) ясалиши керак эди.

Қурилаётган уй бу вазиятда йўқ деганда 2015 йилнинг охиридан бери туради. Ўтган йилнинг ноябрида бу бино Google Street View сервиси учун тортиб юрган Google автомобилининг объективига тушиб қолган.

У 2015-йилнинг ноябрида бундай кўринишга эга эди:

asha-house-1

Якупбаеванинг сўзларига кўра, амалдор унинг ичида президент ҳам агарда даромади йўл берса ва тегишли вақт оралиғида даромад декларациясида кўрсатилган бўлса, кўчмас мулк сотиб ола олади.

«Шу билан бирга кўчмас мулк сотиб олиш ёки ижарага олиш каби барча қонуний талаблар бажарилиши керак бўлади», — деди юрист.

Атамбаевнинг даромади 1 миллион сомга ер участкасини сотиб олишга йўл беради — ўтган йили президент 1,3 миллион сом маош ва 7,5 миллион сом пул омонатларининг фоизларини олган.

Унинг декларациясига кўра, президент номида 2,7 ва 6,4 гектар ер участкалари бор.

Муаллифлар: Эльдияр Арикбаев, Даниил Ляпичев