Вақтли ҳукумат аъзоларини Қодировнинг қочишида иштироки бор-йўқлиги текширилади

754

Президент Алмазбек Атамбаев 2010 йили “сепаратистлар лидери” деб айтилган Қодиржон Ботировнинг қочишида аълоқаси бўлган вақтли ҳукумат аъзоларини текширишни буюрди. Гумонланганлар орасида айрим бир мухолифатнинг лидерлари ҳам тўрга тушиб қолиши мумкин.

Бош прокуратура бу бўйича ведомстволар аро комиссия тузади. Комиссияга кимлар аъзо бўлиши тўғрисида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

2010 йилдаги миллатлар аро келишмовчиликлардан кейин Қирғизистондан қочиб кетган Қодиржон Ботировнинг иши тўғрисида янги далиллар чиқаётгани сабабли текширув олиб бормоқчи.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси томонидан «Қодиржон Ботировнинг Қирғизистондан чиқиб кетишига алоқаси бор вақтли ҳукуматнинг аъзоларининг ёрдамлашиш даражаси текширилади». Бу ҳақда президент аппарати ёзади.

Пресс-релизда ёзлишича, Атамбаев текширувга қаршилик кўрсатишлар ҳам бўлаётганлигини  айтган.

«Ёпиқ қозонни ёпиқлигича қолдиргиси келганлар томонидан албатта қаршилик кўрсатилади, буни тушуниб турибман. Бироқ халқ аччиқ бўлса ҳам ҳақиқатни билиши шарт», — деб билдирди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Сиёсий курашнинг изига тушиш

Жиноий ишнинг очилишига икки ҳафта қолганда давлат раҳбари Қодиржон Ботировнинг қочиб кетишига вақтли ҳукумат аъзоларининг алоқаси бор эканлигини айтиб чиққан.

Бу текширув иши сўнги вақтда парламентдаги мухолифатнинг фаол сиёсатчиси ролидаги Ўмурбек Текебаев билан Алмазбек Атамбаевнинг келишмовчилиги куч олган вақтга тўғри келмоқда.

2010 йилдаги вақтли ҳукумат таркибида иккиси ҳам аҳамиятли лавозимни эгаллаб туришган. Бироқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва тергов органлари ўша вақтда ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган Атамбаевнинг Қодиров ишига алоқаси бор-йўқлигини ҳам текширидими ёки йўқлиги номаълум.

Бундан ташқари вақтли ҳукуматда конституциявий реформага жавобгар бўлган Текебаев ҳам жавобгарликка тортиладими ёки йўқми — бу ҳам номаълум.

2016 йил ёзида президент томонидан конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисида таклиф киритилгандан сўнг, Атамбаев билан Текебаев ўртасида фикр келишмовчиликлар бошланган.

«Ата Мекен» партияси лидери Текебаев билдиришича, Конституцияни ўзгартириш Атамбаев ваколатини кучайтиради.

Қодиржон Ботиров Қирғизистондаги этник ўзбекларнинг орасида энг нуфузли одам бўлган. У 2010 йилдаги қирғиз-ўзбек воқеаси бошланишидан бир ҳафта олдин Қирғизистондан чиқиб кетган эди.

Қирғизистон ҳукумати уни сепаратизм ва оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбламоқда. Ботировнинг ўзи эса бу айбларнинг барини ҳозиргача инкор этади.

Муаллиф: Александра Титова