Бажарилмаган ваъдалар учун жазо. Депутатлар нима дейишади?

826

Ўшнинг фаоллари парламентарийларни ваъдаларини бажармагани учун жазолашни таклиф қилди. Kloop.kg бу таклиф бўйича депутатларнинг фикрини тинглаб кўрди.

Ўшнинг фуқаровий фаоллари сайловчиларнинг ишончини оқламаган депутатларни ишдан четлатишни таклиф қилишди. Депутатлик мандатни чақириб олиш сабаби йўқ эканини эшитиб, ташаббуснинг муаллифларидан бири Гүлгааки Мамасалиева қирғизистонликларнинг бу масаласи бўйича фикрлари қандай эканлигини билиш учун референдум ўтказиш ниятида.

«Жогорку Кенеш депутатлари қасамёд қилиб, мандат олаётганда қонунийликни сақлаймиз деб ваъда берган. Улар ҳозир референдум ўтказамиз деб конституцияни ишга киритиш тўғрисидаги қонунни бузишмоқда. Демак, улар ваъдасидан қайтди. Шу сабабли депутатлардан мандатини чақиртириб олиш тўғрисидаги масалани кўтарганмиз», — деб Мамасалиевага иқтибос қилади «Азаттык».

Kloop.kg редакцияси 35 депутат билан телефон орқали боғланишга муваффақ бўлди. Фаолларнинг ғояси бўйича айрим халқ фикр мулоҳазаларини билдиришга рози бўлишди.

Депутатлар қандай жавоб беришди?

1

Мухтарбек Айнакулов, КСДП

Депутатлар ҳал қилолмаган катта масалалар бўлади. Тўғридан-тўғри унга тегишли бўлган масалалрни унинг ўзи ҳал қилиши керак. Ваъда берган бўлса, унда тўғри талаб қилишмоқда. Агарда ишламаса,  депутатнинг кимга кераги бор?

Анвар Артиқов, КСДП

Бу қонуний бўлмай қолади, албатта. Қонунда бундай қоида йўқ. Бироқ қандайдир бир руҳий таъсири бўлиши мумкин. Асосан ғарб маданиятида агарда сайловчилар депутатлардан норози бўлса, унда депутатлар ўзлари кетиб қолишади. Ўзи ёлғон гапирмай, реал ваъдалар беришга кўндириш керак. Мен шунга қўшиламан. Бироқ шу вақтда механизмлар йўқ.

2

Чолпон Жакупова, «Бир Бол»

Агар мен юз марта бунга рози бўлсам ҳам қонун бўйича депутатларни чакыртып олиш жараёнига йўл берилмайди. Мен кыжырланууларды тушуниб турибман, асосли эканлигини биламан, бироқ ҳозирги бош қонун бўйича депутатларни чакыртып олиш мумкин эмас. Шу сабабли бу қонунга қарши бўлшангилиги учун, мен бу ьашаббусни қўллай олмайман, мен қонун томонидаман.

3

Мирлан Жеенчороев, «Республика — Ата-Журт»

Фаолларнинг ташаббуси — бу уларнинг фуқаровий позицияси. Мени фикримча фуқаролари кимга овоз берса, ўша депутатлардан сўраши керак. Бироқ бу ерда депутатлар эмас, партиявий дастур ҳам бор. Одамлар партиявий рўйҳат бўйича овоз беришади. Уларнинг кейинги сайловда мана шу ваъдаларни бажармай қўйган партияни сайламаслик имконияти бор. Бир депутатни чакыртып олиш қонунда кўрсатилган эмас.

4

Тазабек Икрамов, «Онугуу-Прогресс»

Улар буни қандай ҳал қилишини билмайман. Биз ҳаммасини ҳал қиламиз деб ваъда беролмаймиз. Ҳукумат ишламоқда. Баъзан бизга ҳеч нима тобе бўлмайди. Биз қонунгина чиқарамиз. Мандатдан ажратиш — тўғри эмас. Биз ваъда берганмиз. Бироқ бир нарса қилиш қийин.

Махабат Мавлянова, «Республика — Ата-Журт»

Бир томондан бу тўғри. Улар қандайдир бир ваъда берганларга овоз берган, бу партияларнинг дастури бўлган. Халқ нимага бажариш ҳукуматидан жавобгарлиликни талаб қилмайди? Стратегик дастурларни бажариш — бажариш ҳукуматидан, министрларнинг, район маъмуриятларининг, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг қўлида. Мен фаолларнинг фикрини тўғри деб ҳисоблайман, бироқ яна бир томондан юқорида мен айтган фактларни ҳам эсга олиш керак. Шунинг учун ҳаммасига қўшилмайман.

5

Аида Исмаилова, «Республика — Ата-Журт»

Биринчидан ҳеч кимни ҳаққи йўқ, депутатларнинг мандати императив эмас. Ундан кейин  чакыртып олиш механизмлари йўқ. Уч-тўрт фракция номзодлари сайлов бўлаётганда томни таъмирлаб берамиз деб сўз бериб, бироқ уни ҳеч ким таъмирламаган дейлик. Унда бутун  парламент чакыртып олинадими. Шунинг учун бу ерда ҳеч қандай механизмлар йўқ. Депутатлар ўз районларида ишлаши бўйича иш олиб бориши керак. Ҳозир халқимиз кимни ким эканлигини билади. Яхши тушуниб турибди. Кимдир ваъдасини бажармаса, унда кейтинги сайловларда халқ унга овоз бермайди.

6

Айтмамат Назаров, «Кыргызстан»

Буни улар [фаоллар] ҳал қилмайди. Бу тўғри эмас.

Урматбек Самаев, «Кыргызстан»

Нима, биз ваъда берибмизми?

Нургази Нишанов, «Республика — Ата-Журт»

Вазиятга яраша. Балки партиялар ваъда берган бўлиши мумкин. Укмуштуу нарсаларни эмас, бажаришга кучи етадиган ваъдаларни бериши керак.

Муаллиф: Бегимай Исаева

Сурат: Sputnik, АКИpress, K-News