Депутатлар қўшимча етти дам олиш куни учун маош олишади

907

Қўшимча етти дам олиш куни учун депутатларнинг маошидан пул олинмайди. Бу бўйича парламент аппаратининг раҳбари билдирди. Сентябр ойининг бошида парламентарийлар 12сигача дам олиш муддатини узайтиришган.

Парламент аппаратининг етакчиси Абдиманап Кутушевнинг билдиришича, узайтирилган дам олиш вақтида депутатлар ишлашни давом эттираверишган, шунинг учун уларнинг маоши тўлиғи билан ажратилади.

«Мен депутатлар 12 сентябргача ишламади деганга қўшилмайман. Бу вақтда улар кўчманчилар ўйинларида иштирок этса, у бизнинг давлат учун катта воқеа бўлган. Масалан, Жогорку Кенеш комитетлари бу вақтда ишлашди», — деди у.

Депутатларнинг парламентдаги иштирок этмагани бўйича саволга Кутушев «уларнинг иши пленар йиғинларга иштирок этиш билан чекланмайди» деб жавоб берди.

«Улар бу вақтда ҳудудларда бўлиб қолиши мумкин эди. Давлат миқёсидаги тадбир ўтди. Ўша вақтда фракциялар билан комитетлар йиғинларини ўтказиб туришди. Тўрт мажлис ўтди», — деди Кутушев.

Шунингдек, аппарат етакчиси хабар қилишича, парламент кеч қолган ва сабабсиз келмай қолган депутатларга нисбатан жарима солиш ташаббусини муҳокама қилмоқда.

«Масалан, агарда бир депутат бир мажлисга келмаса, унда унинг ойлигидан 10 фоиз камайтирилади, иккинчи мартага — 30 фоиз, агар уч марта бўлса — 50. Агарда депутатлар бу таклифни қабул қилса, буни жазо қатори қабул қилса бўлади», — деди у.

КСДП фракциясининг депутати Кожобек Риспаевнинг таклифи билан 1 сентябрда кўпчилик овоз билан депутатлар ўзларининг дам олишларини 12сигача узайтиришган.

Риспаев ўзининг ташаббусини Kloop.kgга Қурбон ҳайит байрами ва кўчманчилар ўйинлари сабабли депутатлар «барибир ишга келмайди» деб тушунтирган.

Муаллифлар: Азамат Каработоев, Александра Титова