U-16 футболи бўйича Осиё чемпионати: Қирғизистон Австралияни енгди

1011

Қирғизистоннинг футбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоаси Осиё чемпионатининг финал қисмини Австралия жамоасини енгиш билан бошлади.

Қирғизистонликлар 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди.

Биринчи бўлимда ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмади, шу сабабли 45 дақиқалик ҳисоб очилмай қолди.

Қирғизистон жамоасининг ярим ҳимоячиси Гулжигит Бўрубаевни 76-дақиқада туртиб, оёғига тепиб йиқитишди. Ҳакам 11 метрлик жарима белгилади.

Адилет Канибеков пенальтидан тўп тепиб, қирғизистон жамоасини олдинга чиқишига имконият яратди. Адилет жароҳатланган ҳужумчи Эмир Шигайбаев ўрнига чиқиб, ўйин майдонида икки дақиқа ўйнагандан сўнг гол киритган.

Қолган вақтда қирғизистонликлар ҳисобни ғалаби билан ушлаб туришди.

Гол киритган Канибеков "Абдиш-Ата"да шуғулланган, 13 ёшида Туркиянинг «Бешикташ»ига ўтиб кетган.

Самат Суймалиев матбуот анжуманида
Самат Суймалиев матбуот анжуманида

«Ўйин биз кутгандан ҳам оғир бўлди. Австралия жамоаси — жуда кучли жамоа, уларни енгиш учун ҳаракат қилишга тўғри келди», — деб таъкидлади Қирғизистон жамоасининг мураббийи Самат Суймалиев ўйиндан кейинги матбуот йиғинида.

Қирғизистонликларнинг «B» гуруҳидаги рақиблари Австралиядан ташқари Япония билан Вьетнам бўлган. Улар ҳам бугун уч балл учун куч синашмоқчи.

Бу Қирғизистон жамоасининг континентал турнирда, ўсмирлар категориясида ҳам иштирок этаётган дастлабки ўйини.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: www.the-afc.com