Таълим минстрлиги: Дарсликдаги Атамбаевнинг суратини нашриёт ўзбилармонлик билан қўйган

896

5-синфнинг қирғиз тили дарслигида президент Атамбаевнинг расми пайдо бўлди. Фан ва таълим министрлиги бу нашриётнинг хатоси эканлигини айтиб чиқди.

Фан ва таълим министрлиги ўқув китобидаги давлат раҳбарининг расми «Инсанат» нашриётининг ташаббуси эканлигини Kloop.kgга билдирди.

Бу кўриниш ҳақида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан турли қарама-қарши фикрлар айтилиб, бунга шахсга сиғиниш қатори баҳо берилмоқда.

Фан ва таълим министрлигининг дарслик китоблар бўйича мутахассиси Чинара Курбанованинг Kloop.kgга билдиришича, қирғиз тили китобига Атамбаевнинг расмини чиқариш бўйича нашриёт билан министрлик ўртасида ҳеч қандай сўзлашувлар бўлган эмас.

«Атамбаев иллюстрациясининг ўқув китобига чиқиши тўғрисида нашриёт ва рассомларга мурожаат қилинглар. Президент сурати билан бирга матнда ҳам номи айтилаётгани нашриётнинг ўзича қилган иши», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, ўқув китобини нашр қилишга Фан ва таълим министрлиги буюртма берган. Нашр олдидан текширилган, бироқ Атамбаев тўғрисида сўз бўлмаган.

«Инсанат» нашриёти эса ўқув китобларининг барчаси Фан ва таълим министрлиги томонидан тасдиқланган. Нашриёт Kloop.kgнинг қолган саволларини директорнинг йўқлиги сабаб жавобсиз қолдирди.

Дарсликнинг учинчи саҳифасида Алмазбек Атамбаев болалар қуршовида турибди. Буни иллюстратор А. Абдилдаев олган. (китобда шундай берилади).

Суратнинг остида қирғиз тилида ёзилган кичик матн бор:

«Президент болалар орасида. […] Давлат раҳбари, президент А. Ш. Атамбаев шу куни мактабга бориб, билимлар кунини мактаб ўқувчилари билан бирга нишонлади. Ўлкамизнинг келажаги ёшлар қўлида эканлигини, шу сабабли ёшлар чуқур билим олишга мажбур эканликларини таъкидлади».

Дарсликдаги Атамбаевнинг расми ҳақида ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар нима деди?

Блоггер Данияр Айтман: 7-сентябрь куни «Фэйсбук» саҳифасига китобдаги президентнинг расмни қўйиб, чиндан ҳам Атамбаевми деган савол билан мурожаат қолдирган.

«5-синфнинг қирғиз тили дарслигида президентнинг сурати бор деб твиттерда ёзилган. Ҳақиқатми? Агар шунчали қайғули бўлмаса, унда жуда кулгили бўларди…» — деб ёзади у.

Интернет фойдаланувчиси Назгул Флор эса бу ҳаракатни шахсга сиғиниш қатори баҳолади. «Ўқув китобини тузувчилар маддоҳликнинг чўққисига чиқишган, тарихни билишмайдими? Нима учун сиғинишгача боришмоқда?» — деди у.

Кўпчилик бу воқеалардан президентнинг хабари йўқ бўлса керак деган гумон фикрларни ёзишган. Фойдаланувчи Нурлан Азимбаев президентнинг расми ўқув китобига чиқарилганлиги тўғрисида Атамбаев билмаса керак деб айтади.

«Ўқув китобининг тузувчилари роса ҳаракат қилишган. Менинг фикримча бу кўринишдан президентнинг хабари йўқ бўлиши керак», — деб ёзади у.

Муаллифлар: Александра Титова, Айдана Канатбек