Бихарчасига олиб қочиш. Ҳиндистонда турмуш қуриш учун эркакларни олиб қочишади

752

Ҳиндистоннинг Бихар провинциясида турмуш қуриш учун эркакларни зўрлаш йўли билан олиб қочишади. Олиб қочишнинг асосий сабаби — келиннинг қалин пулини тўлай олмаслиги ёки буни истамаслиги.

Ҳиндистондаги бундай кўриниш «акадва шаади» деб аталиб қолган. Қалин тўлашга кучи етмаган оилалар куёв «ўғирлаб» берганларга пул тўлашади. Баъзан потенциал куёвнинг ортидан ўзларининг эркак қариндошларини юборишади.

Олиб қочишнинг асосий сабаби бўлиб келин томондан бериладиган қалиннинг кўплиги ҳисобланади. Унинг миқдори 100дан 400 минг рупийгача. Бу ўртача яшаган ҳиндистонлик учун бир умр ишласа ҳам тополмайдиган маблағ. Бунинг устига қалиннинг миқдори ҳар йили кўтарилади.

"IndiaToday"нинг билдиришича, Бихар штатининг қишлоқларида уйланишнинг 90 фоизи эркакни олиб қочиш билан ўтади.

Куёв олиб қочишнинг сони ҳар йили ортмоқда. Кўпчилик эркаклар уларни уйланишга мажбурлагани тўғрисида айта олишмайди. Сабаби, олиб қочгандан кейин кетиб қолган эркакларни келиннинг оиласи ўлдириб қўйган ҳолатлар ҳам учрайди.

"BiharTimes" полициянинг айтганларига таяниб, 2015 йилда рўйҳатга олинган 7127 олиб қочишнинг 42 фоизи зўравонлик йўли билан турмуш қуриш мақсадида бўлганини ёзади.

Ўқ остидаги ҳаёт

"101India" телеканали Бихардаги куёв олиб қочиш бўйича лавҳа тайёрлади. Олиб қочиб кетилганларнинг орасида Раджив Кумар ҳам бўлган. Уни уйланишга қандай мажбурлашгани тўғрисида айтиб берди.

Раджив уйига кетаётган вақтда ортидан минивен русумидаги машина кузатиб келаётганини сезган. Бир нечта эркаклар уйга олиб келиб, тўппонча билан қўрқитиб, ёш аёлга уйланишга мажбурлашган.

Эртаси куни унга оиласига қўнғироқ қилишга рухсат беришган. Кўп ўтмай, полиция келиб, никоҳ бузилган.

Стресс бўлганига қарамай, Раджив журналистларга қизни айбдор деб ҳисобламаслигини айтган: «Унинг қалини йўқ эди. Бироқ қизлар эркакнинг ҳурмати борлигини унутмаслиги керак. Калтаклашлар сабабли уйланган аёл билан қандай яшаб бўлади».

Босим остидаги келин

Анита Сингх — қариндошлари олиб қочган йигитга турмушга чиққан.

Акадва шаади тўғрисида унинг отаси ҳал қилган, бироқ барча қийинчиликлар Анитанинг бошига тушди. Янги оила уни қабул қилмади. Бир қанча вақтгача ёлғизликда яшади.

Турмуш ўртоғи тўрт йилгача у билан сўзлашмагани сабабли Анита депрессияга учради. «Ўз тақдиримдан нолиб, йиғлашдан бошқа ҳеч нима қўлимдан келмади», — деди Анита.

Ўн йил оралиғида Анита куёви билан муомалани йўлга солишга ҳаракат қилди. Ҳозир ҳаммаси яхши. Анита куёви ва унинг оиласининг муносабатидан рози.

Куёв қолишга рози

«Аль-Жазира» 2014 йили Бихардаги куёв ўғирлаш бўйича тайёрлаган материални кўрсатди. Репортажда тасвирга олинган бош қаҳрамон Брахманад Джа аёлини биринчи кўрганда севиб қолганини айтади. Улар 20 йилдан ортиқ вақтдан бери бирга яшашади.

Брахман Джа ва турмуш ўртоғи Мунни Дэвининг беш нафар фарзанди бор. Бироқ акаадва шаади салбий кўриниш қатори баҳоланиб, ҳар ким ўз танловини ўзи бажаришига имконият бериши керак дейишади.

Олиб қочишнинг қурбонлари — болалар

13 ёшдаги Раджеш 2010-йили навбатдаги олиб қочишнинг қурбони бўлган. У сут олиш учун чиққан. Уни ўғирлаб кетиб, ўн ёшдаги Патнага уйлантириб қўйишган. Раджешнинг отаси аввал қарши бўлиб, кейин розилик берган.

16 ёшдаги Прасадани 13 ёшдаги қизга уйланишга мажбур қилишган. Ёрдамга келгани учун унинг яқин дўстини ўлдиришган. Полиция Прасадани қутқаргунга қадар никоҳ шартлари бажарилиб қўйилган эди. Келиннинг онаси қамоққа олинса, қолган қариндошлари номаълум томонларга қочиб йўқ бўлишган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева