Москвадаги Алтуфьев шоссесидаги босмахонада бўлган ёнғинга алоқадорликда гумонланиб Антон Яцков Москва тергов органлари томонидан қўлга олинди. 27 августдаги ёнғинда 17 одам ҳалок бўлиб, унинг 14и қирғизистонликлар эди.
«Печатный экспресс» босмахонасининг бош инженери Антон Яцков Россия тергов комитети томонидан қўлга олинди. У «хавфсизлик чораларини бузганлик тўғрисида» моддаси бўйича айбланмоқда.
Россия тергов комитети матбуот хизматининг 13-сентябрдаги билдирувига кўра, Антон Яцков тергов органларига ўзи келган, бироқ айбини тан олган эмас.
Яна бир гумондор — нашриётнинг бош директори Сергей Москвин 6-сентябрда қамоққа олинган. Суд қарори билан у олти ойга тергов қамоғига олинган.
РИА Новости оқловчи Елена Звездинанинг қизларнинг ўлимига адамдык фактор сабаб бўлганини, улар қурқиб кетишганини билдирганини ёзиб чиқди.
«Идора ФҲМдан текширилиб турилар эди, кўрсатмаларнинг ҳаммаси бажарилган, воқеа вақтида ёнғин сигнализацияси ишлай бошлаган. Уч дераза очиқ турса ҳам нима учун қизлар ўз-ўзини қутқаришга ҳаракат қилмагани ҳайрон қолдирарли, тушунарсиз. Мен ҳимоя қилаётган одам айбини тан олди, бироқ мен уни бегуноҳ деб ҳисоблайман», — деди Елена Звездина.
Россиянинг Москва шаҳри бўйича тергов комитети «Печатный экспресс»даги фалокат бўйича тергов ишларини давом эттирмоқда.
24.kg маълумот агентлигининг ёзишича, ҳалок бўлган қизларнинг яқинлари нашриёт эгасидан компенсация қатори миллион рублдан тўлаб беришни талаб қилишмоқда. Бу ҳақда 14-сентябрь куни Давлат миграция хизматининг раҳбари Бақитбек Адилов билдирди.
Адиловнинг сўзларига кўра, ведомствонинг вакиллари Москвиннинг оқловчиси билан икки марта учрашишган ва улар бир оилага 300 минг рублдан таклиф қилишган.
«Бироқ 14 оиланинг 12 аризаси бизнинг қўлимизда турибди. Улар миллион рублдан сўраб ёзишган. 300 мингга рози эмас», — деди у.
14 сентябрда ўтган матбуот йиғинида «Бир дунё Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари Тўлўйкан Исмаилова Бош прокуратура Россияга мазкур ёнғин воқеасини текшириш бўйича мурожаатнома юбормаганини айтиб чиқди.
«Бош прокуратура ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти, бу жуда ҳам ачинарли», — деди у.
17 одамнинг умрига зомин бўлган Москвадаги ёнғин 27-августда бўлган Тилсиз ёв 1-қаватдаги омборхонанинг тармоғидан чиққан учқундан пайдо бўлган.
Муаллиф: Александра Титова