Бешбармоқ — қирғиз миллий ошхонасидаги асосий таомларнинг бири. Шу билан бирга кўпгина туркий халқларнинг ҳам таоми бўлиб саналади. Kloop.kg бешбармоқни қандай тез ва осон тайёрлашни кўрсатиб беради.
Бешбармоқ икки сўздан ташкил топиб: «беш» ва «бармоқ». Бу аталиш кўчманчилар ошхона буюмларидан фойдаланмай, овқатни қўл билан еганидан келиб чиққан.
Бешбармоқ тайёрлаш учун қуйидаги масаллиқлар керак бўлади:
- 500 грамм гўшт;
- 300 г. ун;
- 1 пиёз;
- 1 тухум;
- туз;
- қора мурч.
Гўштни ювиб 1,5 литр сувга солиб қайнатиш керак. Сув қайнаганда бир ош қошиқ туз солинади. Гўштни икки соат қайнатиш керак.
Хамир учун 300 грамм ун, бир чой қошиқ туз ва 150 миллиграмм сувни аралаштириб, унга бир тухум қўшиб хамир қорилади. Хамир қорилгандан сўнг 15 дақиқа тиндирасиз.
Хамирни ёйиб, ун сепиб, уни қайта ўрам қилиб ўрайсиз. Кейин ингичка қилиб кессангиз, бешбармоқнинг кесмаси тайёр бўлади.
Энди пиёзни тозалаб, ярим халқа қилиб кесиш керак. Пиёзни идишга солиб, бир чой қошиқ мурч қўшиб, устига бир чўмич гўштнинг сувидан қуясиз. Пиёзни оловга 7 дақиқага қўйиб қўйинг.
У қайнагунча сувдан гўштни олиб, ўрнига кесмани соласиз. 5-7 дақиқа қайнаб пишиши керак бўлади.
Гўштни майда қилиб тўғраш керак. Пишган кесмани бошқа идишга солиб, пиёз қўшилган чыкты ва майдаланган гўштни қўшиш керак.
Бешбармоқ тайёр. Чиннига шўрвасини алоҳида қуйиб, дастурхонга тортсангиз бўлади.
Ёқимли иштаҳа!
Видео: Александра Ли, Азат Рузиев, Тилек Бейшенали уулу.