"Кўча эътирофи": Ёшларнинг хип-хоп фестивали қандай ўтди

804

Ғалаба боғида кўча хип-хоп маданиятига бағишланган “Кўча эътирофи” фестивали бўлиб ўтди. Ёшлар ўзаро кўча хип-хопининг турли йўналишлари бўйича беллашишди.

“Кўча эътирофи” хип-хоп фестивали 11 сентябрда Ғалаба боғида бўлиб ўтди. Парк ҳудудида кўча хип-хоп маданиятининг барча йўналишларини қамраган мусобақанинг 9 турига бағишланиб тўрт майдонча қилинган — дэнс, битбокс, рэп, BMX, ролик билан фрискейт ва кўча баскетболи.

Ҳайкал ёнидаги асосий саҳнада рэп ва битбокс мусобақаси бўйича баттллар бўлди. Рақс учун мусобақага олдиндан ўтказилган танловдан ўтган саккиз жамоа “Dance Battle” майдончасида куч синашишди.

Майдонларнинг бирида велосипедчилар билан роликчилар трамплиндан сакрашди. Мусобақадаги дам олишлар орасида оддий велосипедчилар ва роликчилар ўзларини сакраш бўйича синаб кўришди.

Қўшни майдонча баскетбол учун тайёрланган. Кўча баскетболида уч кишидан иборат жамоалар ўйнашди.

Фестивалда баттллар ўйин кўрсатгандан кейин Бишкекнинг «Троеразных» рэп гуруҳи, раққос Жан Воинов ва россиялик рэпчилар Fuze (KREC) ва Darom Dabro ўз маҳоратларини намойиш қилишди.

Фестивал ташкилотчиларидан бири ва «Троеазных» гуруҳининг аъзоси Лев Белов бу фестиваль тўртинчи бор ўтаётганини Kloop.kgга билдирди.

«Буларнинг ҳаммаси кичик клубда пайдо бўлган, биз рэперларга майдонча бердик уларда аввал йўқ эди. […] Кейин бунинг барчаси субмаданиятнинг қандайдир бир узлуксиз йиғилишига олиб келди. Биз уч кеча уюштирдик, ҳаммаси муваффақиятли ўтди. Ҳамма рози. Бу вазиятни ўзи каттароқ нарсани сўрагандай бўлди. Мана шу фестиваль — ўша каттароқ нарса», — деди у.

Фестивал меҳмони Нурсултаннинг Kloop.kgга билдиришича, ёшлар учун бундай тадбирлар кўпроқ ўтказилиб туриши керак.

«Мен ўзим рэп билан шуғулланаман, бироқ ариза беришга улгиролмай қолдим. Мен дўстимга мухлис қатори келдим, у бу ерда рақсга тушади», — деб айтди у.

Велосипедчи Александр фестивалга трамплин учун келган.

«Мен бу ерга трамплинда ўйнаш учун келдим — бизнинг шаҳарда бу йўқ», — деди.

Муаллиф: Бегимай Исаева

Видео: Марат Абдикаликов, Арсени