Иккинчи жаҳон кўчманчилар ўйинлари шахсан мени кетган ҳаражатлари ва сарфланган ҳаракатлари ҳамда яна сондан сифатга айланмай қолган катта имкониятлари билан лол қолдирди.
“Фикр” рубрикасида эълон қилинган материаллар муаллифларнинг шахсий фикрини акс эттиради.
Кўчманчилар ўйинларининг ортиқчалик ва камчиликларини сезиш учун уни чет ўлкаликларнинг кўзи билан қараш керак. Сабаби бу ўйин бошида халқаро масштабдаги тадбирга, деярли, олимпиадага тенгланган. Олтмишдан ортиқ ўлка иштирок этиб, кўплаган журналистлар жалб қилинди, National Geographic чақирилиб, ажойиб ёпилиш ва очилиш бўлди.
Менинг мақолам айнан шундай қабул қилишни таклиф қилади. Мен «ярим чет
ўлкаликман» сабаби Бишкекда улғайганман, мана ўн йилдан буён Украинада яшайман, менинг турмуш ўртоғим эса украин қизи. Унинг Қирғизистонга биринчи келиши. У барча расмларнинг муаалифи.
Ўйинга йўл: Бишкек
Томчидаги аэропорт — бу албатта яхши, бироқ чет ўлкаликларнинг кўпчилик қисми Чолпон-Отага транспорт йўли орқали келишди деб айта оламан. Биринчи марта Қирғизистон билан танишиш ўйиндан ҳам аҳамиятли сезилади.
Биз Қирғизистон пойтахтига кечки маҳал маршрут такси билан Олмаотадан келдик. Чегарадан Бишкекгача бўлган йўлда бирорта ҳам чироқ ёнмаган. Айтиш мумкинки биз Чолпон-Атадан хавфли Боом қапчиғайи орқали қоронғу йўл билан Бишкекга келди. Иссиқ кўлгача бўлган трассани йўлсозлар таъмирлашга ултиришибди, бироқ йўлдаги чироқлар тўғрисида ҳеч ким ўйламабди.
Ўйиндан олдинги икки кун пойтахтда бўлганимизда хаёлимизда бир формула пайдо бўлди, агарда сен автомашина бошқармасанг — у ҳолда одам эмассан. Бу ерда биз бир ҳайдовчи йўл чироғининг қизил ёнишига қарамай, йўлдан ўзининг йўли билан ўтиб кетаётган аёл кишига сигнал босиб йўл бермай қўйганига гувоҳ бўлдик. Бизда йўл чироқлари йўқ жойдан пиёдалар йўлидан ўтиб кетувчи ҳайдовчилар кам учрайди. Йўлдаги ҳайдовчилар сабабсиз сигнал босаверишар экан. Бундай шовқин сабабли шаҳар айланишдан кўра яшириниб олгинг келади. Киев аҳолисининг расмий сони Бишкекникидан уч марта кўп бўлишига қарамай, Қирғизистон пойтахтига нисбатан тинч экан.
Қандай қилиб маршрут таксиларни айтмай бўлади. Бу транспортнинг тури, мен мактабда ўқиб юрганимда пайдо бўлган. Орадан ўн йилдан ортиқ вақт ўтса ҳам Бишкек тўқсонинчи йилларда тўхтаб қолгандай туюлади.
Ҳозирча кўчадаги маршрут таксилар йўқолиб кетмагунча, ҳайдовчилар сигнал босганда тўхтатмагунча, пиёдаларга йўл беришни ўрганмагунча шаҳарда юриш ноқулай. Хизмат кўрсатиш билан тозалик тўғрисида айтмай ҳам қўяверай.
Ўйинлар: уюштириш
Ўйинга боғлиқ ёдда қоладиган воқеалардан бири — шу ўйиннинг олти куни ичида Қирғизистоннинг турли ҳудудидан Чолпон-Атага келган машиналар кўп бўлди. Уларни кўриб бу воқеа ўлканинг яшовчилари учун аҳамиятли эканлигини тушунар экансан. Иссик кўл соҳилида биз 71 ёшдаги қария билан танишдик.
Ўйинга у Қирғизистоннинг энг узоқ ҳудудидан келган экан. У ўзининг автомашинасида дўстлари билан келибди. Ҳар бир тадбирларда биз ёши улғайган кишиларни кўп учратдик. Улар Чолпон-Атага атайлаб ўйинни кўрсин деб фарзандларини ва набираларини олиб келишибди.
Чолпон-Ата билан ўйин бўладиган жой орасида («Газпром» спорткомплекси, отчопар, Қирчин яйлови) уюштирувчилар бепул автобусларни тайёрлаб қўйишибди. Улардан фойдаланиш чиндан ҳам қулай бўлди.
Отмайдоннинг етарли даражада бўлишига ҳеч нарса айтолмаймиз. Узоқдан кўриниб турган Иссиқ кўл соҳилидаги чиройли қўрғон билан ўралган катта янги маҳкама. Автобуслар ёки маршрут таксилар йўлларга тўхтаб туришди. Чиқасанда … отмайдонга иложи йўқ автомашина юрувчи йўл билан пиёда юриб борасан. Одам юрувчи йўлларни ҳеч кимнинг таъмирлагиси келмаган. Пиёдаларнинг иккитагина йўли бор экан, бири автомашина уриб юбормасин деб қисилиб йўл чети билан юрасан ёки пастга тушиб қазилган ерларда янги экилган дарахтларни оралаш.
Халқнинг ўз ўрнини топиши учун уюштирувчилар кўнгиллиларни тўплашибди. Сариқ кўйлакли одамларни биз ҳар бир ўйин бўлган жойда учратдик. «Газпром» спорткомплексидан биз Украина қайси спортнинг турига иштирок этади, қачон ўйнайди деб савол берсак:
— Билмадим, мандат комиссиясидан сўранглар, у ерда ўйиннинг дастури бўлиши керак — деди бизга бир кўнгилли.
Мандат комиссиясига кириш ҳам қийин бўлди, кириш томонда назоратчилар турган. Бу ердан тополганимиз Бишкек харитаси туширилган жадвали йўқ реклама буклети бўлди.
Ким қайси спорт турида ўйнайди, уюштирувчилар спортчиларнинг ўзидан сўранглар деб маслаҳат беришди!
Ўйинлар жадвали спорт турлари билан ўйиннинг расмий сайтида жойлашган, бироқ қайси ўлка нима бўйича ўйин кўрсатади деган тушунча йўқ бўлган. Керакли маълумотни мобил қўлланмадан базор топдик. Агар чет ўлкалик меҳмон смартфонсиз келса, у ўз ўлкаси жамоасини кўришни ўзи ўйлаб топиши керак.
Уюштирувчилар томондан қарасак. Отмайдонда ҳар куни кечки маҳал концерт намойиш қилишларини биз қўшнилардан эшитдик. Концертнинг бошланиш вақти сайтда, Facebookда ҳам йўқ. Бу рекламаларни биз отмайдондагина кўрдик.
Қирчин яйлови, этношаҳарча
Очиқ осмон остига бир ярим минг бўз уйдан ташкил топган этношаҳарча, ёнида от ўйинлари, чет ўлкалик сайёҳга бундан ортиқ нима керак! Қирчин яйловига биз этношаҳарча ишлай бошлаган кундан бошлаб борганмиз. Кириш қисмида Бишкекники каби йўл тирбандлиги!
Шаҳарча икки қисмга бўлиниб қолгандай. Биринчи қисмида бўз уйлардаги сотувчилар жойлашган. Улар миллий таомлардан тайёрланган таомларни татиб кўришга ундашади. Бироқ ҳаммаёқ булғанган, идиш-товоқлар ночор, кўринишлари гумонли бўлган ошпазларнинг таом тайёрлашда гигиена қоидаларини сақлаганига ишонч йўқ.
Савдо қилаётган бўз уйлар билан этношаҳарчанинг (турли ҳудуддан келганларнинг бўз уйлари ва мусобақа ўтадиган ўйин майдони) бўз уйлари ўртасида оқаётган тоғ суви. Ташкилотчилар бу вазиятни инобатга олиб, сув устига кўприк қуриб контейнер ўрнатиб қўйишибди. Бу кўприкнинг бир эшиги дарахтга тиралиб қолганлиги сабабли кирадиган бир эшиги очиқ экан. Киришда милициялар қандай қилиб бўлса ҳам иштирокчиларнинг буюмларини текширишга ҳаракат қилиб туришди. Ёнидаги отлиқлар эса сувдан от билан юз сом эвазига сувдан ўтишни таклиф қилиб, иккинчи томонга текширувсиз, навбатсиз ўтказиб туришди. Хавфсизлик чоралари бундай вазиятда қаралмади.
Шаҳарчанинг ўзи ёқимли кайфият бағишлади: ҳар бир вилоят вакилларидан чиройли бўз уйлар, миллий ҳалинчаклар. Бўз уйлар ёнидаги турли буюмлар, тери ва жун маҳсулотлари, мусиқий асбоблар.
Этношаҳарчанинг очилишидаги турли қишлоқ турмушини акс эттирган сахна чиндан ҳам чиройли бўлди. Ёдда қоларлиси туя минган хитойликларнинг буюк ипак йўлини эслатишгани. Бунинг барчаси қирғиз тилида бўлгани чет ўлкаликлар учун қийинчилик туғдирди, ёнингдагини ёрдамисиз ҳеч нима тушунмайсан.
Ташкилий ишларнинг ожиз томони биоҳожатхона бўлди. Ичи ифлос, бизнинг кўз олдимизда ҳеч ким тозаламади.
Биз ортга қайтаётганимизда сувдан ингичка тахта орқали ўтдик. Бу ерда ҳам текширув йўқ.
Отчопар: концерт
Ўн тўрт ўлканинг мусиқий жамоаси, проекциядаги чиройли графика. Отмайдондаги кечки концерт (биз бу ерда 6-сентябрда бўлдик) шундай бўлгандир. Биз кўра олмадик.
Отмайдондаги саҳна трибунадан бир неча юз метр узоқликда жойлашган. Трибуна устида умидбахш мониторлар илиниб турди. Концертдан олдин КТРКнинг кўрсатувлари ва ўйиннинг рекламаси бўлаётган эди. Концерт бошланиши билан мониторлар ўчиб қолди. Уюштирувчилар кўрсатувни ўйлашмаган ёки тизим ишламай қолди. Мониторсиз саҳнада ҳеч нимани кўра олмайсан.
Умуман олганда кўчманчилар ўйинлари аҳамиятли ва оригинал хотира қолдирди. Стивен Сигал кўчманчилар либоси билан отчопиш ва спортнинг турлари, ўлка ва маданиятни таништириш, минглаган чет ўлкалик ва қирғиз томошабинлар. Бироқ кўплаган муваффақиятсизликлар учун бунинг кўзга илинган чангдай туюлади. Агар vip-трибунанинг меҳмони бўлмасанг бошқа меҳмонлар учун шароит йўқ ёки ҳеч ким буни ташкил қилишга ҳам ҳаракат қилган ҳам эмас.
Матн: Григорий Пирлик, журналист
Сурат: Татьяна Косянчук