“Тунларнинг бирида”: Топишмоқсиз детектив

940

НВО телеканалида детективдан бошқа яна ксенофобиянинг тарихи ва классик адабиётлар аралашган янги “Тунларнинг бирида” номли кичик-сериал ниҳоясига етди. Kloop.kgнинг баёнчиси Азамат Омуралиев, сериалнинг ҳаммасини кўриб чиққандан сўнг 2016 йили бундан яхши сериал чиқмади деган хулосага келди.

Детектив жанр — бу теле экраннинг ажралмас формати  каби ҳисобланади. «Твин Пикс», “Махфий хужжатлар”, «Шерлок» — қайси даврни айтсак ҳам шу томондан албатта, бир-икки детектив сериаллар топилади.

“Тунларнинг бирида” (The night of) ҳам — шундай жанрга мансуб. Зиёли талабанинг хавфли киши ўлдиришга ҳаракат қилиши; гиёҳванд модда савдогарлари ва ўгай отаси билан бўлган салбий муносабатнинг қурбони; ғалати фазилатли адвокат; бири-бирига қарама-қарши турган терговчи билан прокурор; ва бошқа шу каби турлари жам бўлган.

Бошланиши шу жанрга алоқаси борлиги тўғрисида гумон туғдирмайди. “Тунларнинг бирида”  айни ўша йирик ва масъум кўзли, билимдон талаба ажойиб байрам йиғилишидан қайтаётиб йўлидан адашади. Бу ерда у энг чиройли туюлган қизни учратиб, у учун қиммат жойда тунни ўтказади. Эрталаб кароватдан албатта, ўлик топади.

ep01-ss01-1920

Бу ерда сериал кутилмаган кайфият уйғотади. “Тунларнинг бирида”  — бошқа нима бўлса ҳам, бироқ детектив эмас. Сиёсий триллер, Кафканинг “Жараён”идаги аллюзия, турмали драма. Бунда интригадан бошқа ҳаммаси бор.

Сериал марказида «ким ўлдирди» деган савол эмас, бошқа маънодаги фундаментал  мавзу туради. Бир томондан томошабин хулоса чиқариши учун ўзига имкон бериб, баъзан сюжет Достоевскийга ва ўлдириш руҳиятига яқинлашгандек. Бошқа томондан сериал бир оз юқорида айтилган Кафканикига ўхшаб, рутиналик бюрократияни қаватли нарративга айлантиради.

“Тунларнинг бирида” сизларга бошқа фильмларда ёки теле лойиҳаларда қўйилган воқеаларнинг барчасини кўрсатади. Голливуд юз марталаб уларда «гапирмаслик хуқуқи ва адвокатга ҳаққимиз бор» деб таъкидлаб келган, бироқ саҳна ортига жуда кам ўтказган. “Тунларнинг бирида”, ўлдириш тўғрисидаги интрига эмас, қоғоз тўлдириш, хуқуқ эгасига пул излаш, участкалар орасидаги узоқ йўллар, суд зали ва турмалар тўғрисида экан.

Бу яхши — бундай ўлдириш янги, аввал бўлмаган муносабатни, амалда бошқа ҳеч қачон кўрсатмайди. Сизлар бир марта мана шу тунда нима бўлганини топишга ҳаракат қилиб кўрингчи, барибир тўғри жавобни ололмайсизлар. Спойлер учун узр, аммо сериал якунида ҳам барча қартани очмайди.

kinopoisk.ru
kinopoisk.ru

Бу энди клиффхенгер ҳам, кейинги мавсумга баҳона ҳам эмас. Сабаби чиндан ҳам кейинги мавсум бўлмайди — “Тунларнинг бирида” ўзича ва тарихи якунланган кичик-сериал бўлиб саналади. Агар у давом эттирилса, Назир Хонга қарши ишга алоқаси йўқ бўлади.

Сериалга жавобларнинг кераги йўқ, сабаби у — сизлар тушунгандай — қотил тўғрисида эмас. Бироқ “Тунларнинг бирида” рутина ва криминал бюрократия жараёни тўғрисида эмас. У тўғрисини айтганда бугунги кунга бағишланган.

Юқорида айтилган Назир — бу керакмас мавсумда керакмас жойга келган, билимли, маданиятли талаба. Албатта, у покистонлик мусулмон.

“Тунларнинг бирида”нинг асосида Америкадаги ноқулай вазиятдаги ксенофобия жойлашган, бу масаланинг аҳамиятини ошириб баҳолаш қийин. Сериал нафақат қоралар муаммоларига, балки ялпи душманлик мавзусига ҳам тўхталган. У бу суратни майда штрихлар билан тўплаб, бунинг учун уни қайсидир бир “сўлчи” деб айблашга энг мос консеваторларнинг ҳам ақли етмайди.

Трамп билан Алтон Стерлинг замонида бу жуда ҳам эҳтиёткорлик билан берилган ва мос келмаган жавоб. Ҳақиқатни айтганда, агрессияга сабр билан, ташвиқотга санъат орқали жавоб бер деган фикр, мана шуниси билан хулосаланади.

“Тунларнинг бирида” — бугунги кунда мавжуд бўлган икки назарияга навбатдаги далил. Биринчидан, бу сўнги йигирма йилликдаги кўпчилик теле лойиҳаларни тасвирга олиб келган НВОнинг ҳамёни учун яна бир ижобий кўриниш. Иккинчидан, бу сериаллар янги фильм деган фикрнинг далили. Сабаби, 2016 йили “Тунларнинг бирида”га, тўлиқ метражли фильмлар орасидан ҳам ҳозирча тенг келадигани бўлмаган.

Муаллиф: Азамат Омуралиев