"Янги тўлқин"да Қирғизистон қўшиқчиси тўртинчи ўринни олди

791

Халқаро «Янги тўлқин» танловининг уч кунлик натижаси бўйича Нурсултан Азикбаев тўртинчи ўринни эгаллади.

https://www.youtube.com/watch?v=Z60ApYLsVfA

«Янги тўлқин -2016»нинг уч куни натижаси бўйича Азикбаев 414 балл тўплаб 4-ўринга чиқди. Унга 3-ўринга чиқиши учун 6 етмай қолган.

Биринчи ўринни хорватиялик Дино Елушич ва италиялик Вальтер Риччи бўлиб олишди. Иккинчи ўрин украиналик Галина Безрук, грузиялик Гиорги Надибаидзе учинчи ўринга сазовар бўлди.

«Янги тўлқин»да Азикбаев биринчи марта Стингнинг «Shape of My Heart» қўшиғи билан чиқиб, тез орада 16 қўшиқчининг орасидан иккинчиликка эга бўлган.

Бироқ танловнинг иккинчи куни ундан хорватиялик билан гурузиялик иштирокчилапр ўзиб кетиб, Азикбаевнинг рейтинги бешинчи қаторга тушди.

Учинчи куннинг натижаси бўйича Азикбаев шу ўринда қолиб — у ўзи яратган «Менин сезимим» номли қўшиғини ижро этиб, 138 балл тўплади, бироқ якунловчи 414 балл совринли ўринга етмай қолди.

«Янги тўлқин» — ҳар йили 3-9-сентябргача ўтувчи халқаро ёш қўшиқчилар танлови. 2014-йилгача Юрмалада ўтган, 2015-йилдан бошлаб Сочи шаҳрида ўтказиб келинади.

Бу танлов Россия ва чет ўлкалардаги катта танловларнинг бири бўлиб саналади. «Янги тўлқин»га композиторлар Игорь Крутой билан Раймонд Паулс асос солган.

Танловнинг кўплаб ғолиблари ва иштирокчилари таниқли қўшиқчиларга айланган. Уларнинг ичидан Дима Билан, Сергей Лазарев, Ирина Дубцова, Иван Дорн, Нюшани айтса бўлади.

«Янги тўлқин»нинг тарихида Қирғизистоннинг тўрт қўшиқчиси иштирок этган.

2008-йилги танловда қўшиқчи Омар иштирок этган. У белорусиялик қўшиқчи билан бирга Алла Пугачеванинг махсус «Алланинг олтин юлдузи» совринига эга бўлишган.

2012-йилги «Янги тўлқин»да Бек Исраилов иштирок этиб, 8-ўринга сазовар бўлган.

2013-йилги «Янги тўлқин» Қирғизистон номидан Айбек Бакитбеков қатнашган ва 15-иштирокчининг ичидан 13-ўринни олган. Юрмалада у MixTV телеканалига интервью бераётиб, Қирғизистонни «примитивдүү өлкө» деб қайта адашибман деб кечирим сўраган.

Қирғизистонлик Style Mix триоси 2014-йилги «Янги тўлқин»да 10-ўринни олишган.

Муаллиф: Александра Титова