Паралимпиада-2016: Калиев пауэрлифтинг бўйича бешинчи ўринга эга бўлди

786

Риодаги паралимпиада ўйинларида пауэрлифтинг бўйича дунё чемпиони Эсен Калиев 54 килограмм оғирлик категориясида бешинчи ўринни эгаллади.

Қирғизистонлик биринчи кўтаришда 154 килограмм оғирликдаги штангани буюриб, бироқ кўтара олган эмас. Иккинчи марта Калиев яна шу оғирликни кўтаришга эришди.

Учинчи марта Калиев 163 килограмм оғирликдаги штангани буюрган, кўтариш ғалаба билан якунланмаган. 154 килограммлик оғирлик спортчига якуний ҳисобда бешинчи ўринни олишга имкон берди.

Паралимпиада ўйинлари олтинини рекорд билан нигериялик спортчи ютиб олди. Эзуруке Роланд 200 килограммлик оғирликдаги штангани кўтаришга эришди. Иккинчи бўлиб 170 килограмм оғирлик билан хитойлик Ванг Цзиан, учинчи бўлиб 162 килограмм оғирлик билан грециялик Бакочристос Димитриос ғолиб бўлди.

Пауэрлифтинг бўйияа бўлган мусобақага 11 спортчи иштирок этди.

Қоидага кўра, спортчи штангани ётган ҳолатда қўлини тўғрилаб кўтариб, тўшига тушуриб, ҳаракатсиз қилиб тўхтатиб, қайта тўғри кўтариши керак. Атлетикачиларга уч имконият берилади, кимиси қанча оғир кўтарса ўша ғолиб бўлади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Калиев Жаҳон чемпионатида/ “Азаттык”