Марказий Осиё ўлкаларининг байкерлари 3 сентябрда бошланган жаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилишига мотоюриш уюштирди.
Мотоюришга Қирғизистон, Тожикистон, Қозиғистон ва Россиядан умумий 22 байкер иштирок этди. Байкерлар 31 август куни Душанбадан чиқиб, кўчманчилар ўйинлари ўтаётган Чолпон-Ота шаҳрига 10 сентябрда етиб келишни режалаштиришган.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, мотоюришнинг мақсади — чет ўлкаликларни кўчманчилар ўйинларига эътиборини жалб қилиш.
«Бу йўл билан биз Марказий Осиёдаги ўлкаларда туризмни ривожлантиришни хоҳлаймиз. […] Йўналиш Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва албатта, Қирғизистон байкерлари билан биргаликда ишлаб чиқилган. Юриш Ипак йўли жойлашган ўлкалардан ўтиши керак. Биз имкони борича мотоциклчилар юра оладиган катта йўлларни танлаб олдик», — деди юриш ташкилотчиси Аскат Сеитбеков.
Мотоюришда Ўзбекистоннинг байкерлари ҳам иштирок этиши керак эди, улар президент Ислом Каримовнинг жанозаси сабабли қўшилолмай қолишди.
Байкерлар 3-сентябрда Ўш шаҳрида тўхташди. Улар билан биринчи вице-мэр Замирбек Аскаров ва Ўш области раҳбарининг ўринбосари Байиш Юсупов учрашди.
«Яхши таассуротдамиз, меҳмондўстлик билан қабул қилишди. Ўз колорити билан қизиқарли ўлка экан. […] Мазкур юриш якунлангандан кейин ёқтирган жойларимизни қайта келиб кўриб кетамиз деган умиддаман», — деди юриш иштирокчиси россиялик Александр Шивнин.
Дунё кўчманчилар ўйинлари — бу халқари турк ўйинларини ўзига мужассам қилган мусобақа. Ўйинлар Иссиқ кўл соҳилидаги Чолпон-Ота шаҳрида 3 сентябрдан 8-сентябргача бўлиб ўтади.
Чолпон-Отада ўйинлар билан бирга бир қанча маданий тадбирлар ўтмоқда. Мақсади — чет ўлкалик делегацияларни кўчманчилар яшаш тарзи билан таништириш.
I Кўчманчилар ўйинлари Қирғизистонда 2014-йили ўтган. Унда 19 ўлкадан 583 спортчи иштирок этган.
Муаллиф: Дастан Умоттегин