«Қирғиз қишлоғи» — Кўчманчилар ўйинларидаги 300 бўз уйдан ташкил топган этно шаҳарча

1069

Жаҳон кўчманчилар ўйинларида Қирчин айловида 288 бўз уйдан ташкил топган «Қирғиз қишлоғи» этно шаҳарчасининг очилиши бўлди. Шаҳарчада меҳмонлар турк халқларининг урф-одати билан танишишади.

«Қирғиз қишлоғи» этношаҳарчаси Бишкек ва Ўш шаҳарлари, бундан ташқари Қирғизистон Республикасининг етти областининг номидан тикилган тўққиз  конуштан тузилган бўлиб, ҳар бирида 25дан бўз уй бор.

IMG_9948-1

Шаҳарчанинг меҳмонларини марказий кириш қисмида миллий кийимда йигит-қизлар кутиб олишади. Кириш дарвозаси байроқлар билан безатилган ва икки томонига эсталиклар ўрнатилган.

IMG_9499

Этно шаҳарчанинг очилиши «Кўчманчилар олами» фольклор фестивали билан бирга ўтди.

01 02 03 04 05 06

Унинг марказий майдонида «Хан-Ордо» деб аталган энг катта бўз уй ўрнатилган. Унинг икки томонига кузатиш миноралари бор. Ёнида эса меҳмонлар учун икки бўз уй тикилган.

09

Бошқа бўз уйлар эса тез ёрдамга, фавқулотда вазиятга жавобгар хизматларга ва шунингдек, чет эл ОАВ учун матбуот марказига аталган.

100

«Қирғиз қишлоғи» шаҳарчаси ҳудудида чет эллик делегациялар ўзларининг миллий турар-жойларини ўрнатиш учун жойлар ажратилган.

IMG_9674

Барча ташриф буюрганлар учун 60 бўз уйда овқатланиш ва савдо жойлари уюштирилган.

IMG_9660

Кўчманчилар ўйинларининг уюштирувчилари меҳмонларга қулай бўлиши учун 87 квадрат метр майдонга эга бўлган машина тўхташ жойларини очишган. У «Қирғиз қишлоғи»дан узоқ эмас.

IMG_9765

IMG_9928

II жаҳон кўчманчилар ўйинлари Чолпон-Отада 3дан 8-сентябргача бўлади.

Муаллиф: Эльдос Казибеков

Сурат: Светлана Зеленская
Видео: Тилек Бейшеналы уулу, Александра Ли