Катта панда қирилиб бораётган жониворлар рўйхатидан чиқарилди.

843

Табиатни муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ (IUCN) Қизил китобга киритилган катта пандаларни “йўқолиб бораётганларнинг”сафидан чиқариб  “ҳимояга муҳтожлар” қаторига киргизди.

IUCN катта панданинг  тури 2004-2014 йиллар  оралиғида 17 фоизга ўсганлиги боис мақоми ўзгарди. Бу ҳақда ёввойи табиат бўйича жаҳон фонди (WWF) ўз сайтида билдирди.

WWFнинг бош  директори Марко Ламбертининг билдиришича, пандалар қирилиб кетиш ҳавфидан бир қадам олдига жилди, аммо, айни вақтда кам учровчи жониворлар турига кирган бўйича қолаверади.

“Панда уруғининг қирилиб кетишига қарши бир қадам олдига жилгани— ёввойи табиатни ҳамда унда яшаганларни муҳофаза қилиш билан шуғулланганларнинг бари учун ҳаяжонли он”, — деди у.

Ламбертининг қўшимча қилишича, пандаларнинг яшаган муҳитига яхши лойиҳаланмаган инфраструктура салбий таъсир кўрсатмоқда.

WWFнинг Хитойдаги ижрочи директориЛа Цзе Пин пандаларга келувчи хавфнинг устидан хитой ҳукумати иш олиб бораётганини айтди.

Ёввойи табиат бўйича жаҳон фонди катта панданинг наслини тиклаш билан шуғулланади. Катта панда Хитойнинг марказий қисмидаги тоғлиқ ҳудудларда яшайди. 1961 йилдан бери панда —мазкур фонднинг расмий рамзи.

Муаллиф: Эльдос Казибеков

Сурат: flickr, Smithsonian’s National Zoo