“Янги тўлқин”га борган қирғизистонлик Нурсултан Азикбаев поп-қўшиқчиларнинг асарлари билан сахнага чиқди. “Кино куни”да у “Леон” фильмида фойдаланилган Стингнинг “Shape of My Heart” қўшиғини ижро этди.
Азикбаев “Янги тўлқин” сахнасига 4 сентябрда чиқди. Бу куни танлов иштирокчилари ҳакамлар олдида фильмга саунтрек қатори фойдаланилган қўшиқлардан ижро қилиши керак эди.
Қирғизистонлик қўшиқчи француз криминал драмаси “Леон”да фойдаланилган Стингнинг “Shape of My Heart” қўшиғини танлаган. Қўшиқни ижро этгандан кейин Азикбаев 16 қатнашчининг ичидан 142 балл билан иккинчи ўринни олди.
Биринчи ўринда Украинадан келган Галина Безрук турибди. Америкалик қўшиқчи эса Арета Франклиннинг “Think” номли қўшиғини ижро қилиб 143 балл тўплаган.
“Янги тўлқин” — поп-қўшиқчиларининг халқаро танлови. 2014 йилга қадар танлов Юрмалада ўтказилиб келинган бўлса, 2015 йилдан бери Сочи шаҳри танлов учун танлаб олинган.