Қирғизистон қизлари ҳалок бўлган босмахонанинг директори ўз айбини тан олди

803

14 қирғизистонлик қиз қурбон бўлган босмахонанинг бош директори Сергей Москвин тергов органига ўз айбини тан олиб кечирим сўраб келди. Москва шаҳри бўйича тергов комитети «Печатный экспресс» типографиясида бўлган ёнғин бўйича воқеани текширишда давом этяпти.

Москва шаҳри бўйича тергов комитетининг матбуот хизматидан хабар қилинишича, хавфсизлик қоидаларини бузиш бўйича айбланаётган «Печатный экспресс» директори Сергей Москин ўз айбини тан олиб келган.

«Ҳозир воқеа бўлиб ўтган жойларни, шунингдек, бош инженер Антон Яцковнинг юрган ерларни аниқлаш учун керакли тергов ишлари комплекс турда олиб борилмоқда. Яқин вақт оралиғида фигурантларга бош ҳимоя чораси чиқарилади», — дейилади билдирувда.

Яцков босмахона хавфсизлиги бўйича жавобгар шахс, унинг қаердалиги ҳозирча номаълум.

Нашриёт директорига ва бош инженерига 2 сентябрда қидирув эълон қилинган.

Тергов комитети уларга сиртдан «ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик, эхтиётсизлиги натижасида икки ва ундан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган (Россия жиноят ва жазо кодексининг 3-қисм 219-моддаси).

Бундай жиноий иш учун беш йилдан етти йилгача озодликдан махрум қилинади.

Алтуфьев шоссесида содир бўлган ёнғин сабабли 17 киши ҳалок бўлиб, унинг ичидан 14и қирғизистонлик аёллар бўлган. Ёнғин 27 август куни эрталаб Москванинг шимолий -шарқида жойлашган босмахона омборида бўлган.

Ёнғинга 1-қаватдаги электр чироғи сабаб бўлган. Лампа ёрилиб, учқунлардан шифт ёниб кетган.

Москва шаҳар ФҲМ бош бошқармасининг маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар ёпиқ бинода қолганлиги сабабли қутқарувчилар деворни бузиб киришга мажбур бўлишган.

Москвадаги қирғиз диаспорасининг вакили Жилдиз Осмонова хабарига кўра, ёнғинда жабрланган икки нафар қирғизистонлик фуқаро касалхонадан чиққан.

Муаллиф: Александра Титова