ЖКЎ-2016даги биринчи кун: Қирғизисоннинг биринчи олтини ва «Кўчманчилар олами» фестивалининг очилиши

1018

Бутун жаҳон кўчманчилар ўйинларининг (ЖКЎ) биринчи куч синашиш куни Россиянинг медаллар ҳисобида лидерлиги билан бошланди — 10 олтин соврин. Қирғизистон ҳозирча бир олтин медал соҳиби, бироқ совринлар сони бўйича биринчи ўринда.

Медаллар ҳисоби: Россия биринчи ўринда

Умумий медаллар ҳисобида Россия олдинда, ундан кейин Қозоғистон, учинчи ўринда эса Грузия келмоқда.

20160905_013838

Биринчи олтинни Қирғизистон таёқ тортишда ютиб олди.

Ольга Шайнурова (чапда). Сурат: Максим Суханов.
Ольга Шайнурова (чапда). Сурат: Максим Суханов.

Ольга Шайнурова Кўчманчилар ўйинларида Қирғизистонга биринчи олтин медални олиб келди. 85 килограммгача бўлган вазнда финалда Ўзбекистоннинг спортчиси Олеся Гуреевани мағлуб қилди.

Таёқ тортиш – Дунёдаги кўплаган халқларнинг ўйинлари қаторида қандайдир бир нарсани тортиш (таёқ, қамчи, тахта, найза, арқон) каби миллий ўйинлари бўлган. Мисол учун: Якут халқида – мас-рестлинг, қирғизларда – таёқ тортиш, турк халқида – ёғоч кураш, инглизча вариантида эса — stick pull деб айтилади. Мас-рестлингде рақиблар бири-бирига юзма-юз туриб, қўйилган тахтага оёқлари билан туриб, бир тахтани иккиси икки томонидан икки қўл билан ушлаб ўтиришади. Спортчи таёқни рақибининг қўлидан суғириб олса ёки уни таёқ билан бирга ўзига тортиб олса ғолиб ҳисобланади. Беллашув бир полвон икки марта енгиб олгунга қадар давом этади. Бир раунд 2 дақиқа давом этади.

300 бўз уй тикилган «Қирғиз қишлоғи» этношаҳарчаси

111

Қирчин яйловида бўз уйлардан этношаҳарча очилди. Расмий турда унда 288 бўз уй тикилган, бироқ Kloop.kg мухбирининг маълумотига кўра, кўчманлар уйининг сони бундан ҳам кўп — бўз уйни ташкилотчиларгина эмас, ўйин меҳмонлари ва томошабинлар ҳам ўрнатишган.

IMG_9562

«Қирғиз қишлоғи» этношаҳарчаси Бишкек ва Ўш шаҳарлари, бундан ташқари Қирғизистон Республикасининг етти областининг номидан тикилган тўққиз конуштан ташкил топиб, ҳар бирида 25дан бўз уй бор.

222

Шаҳарчанинг очилиши «Кўчманлар олами» фестивали билан бирга ўтказилди.

333

Туркия Қирғизистон билан бўладиган беллашувга кечикиб келди

444

Туркия жамоаси кўпкари бўйича мусобақага боролмай, техник мағлубиятга учради. Мусобақага улар кечикиб келишган. Турк спортчилари Чолпон-Отага ўз вақтида келишолмаган.

Ўйинлар матбуот марказидан Туркия жамоаси эртанги ўйинга албатта келиб иштирок этишларини ваъда қилишди.

Ўйинлар учун 15 килограммлик нонлар ёпилган.

Фото: © Sputnik / Исмаил Мамитов
Фото: © Sputnik / Исмаил Мамитов

«Кўчманлар олами» фестивалида Ўшдан келган Базарқул Мамирова ўзи тайёрлаган 15 килограммлик нонларни кўрсатди.

Бундан ташқари у «бошқача рецепт» билан ноннинг 40га яқин турини тайёрлаб келган.

Ўйинлардаги биринчи жароҳат

666

Театрлаштирилган кўрсатучнинг иштирокчиси куймулчагын синдириб олди. Эркак киши миллий ўйинлар вақтида жабрланиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Шифокорларнинг таъкидлашича, унинг соғлиги ёмонлашадиган бўлса, Чолпон-Отадаги касалхонага еткизилади.

Қирчиндаги хавфсизликни 600дан ортиқ милиционер таъминламоқда

777

Ўйинларда хавфсизлик учун алоҳида аҳамият қаратилган. Қирчиннинг ўзида тартибни 600дан ортиқ милиционер назорат қилмоқда.

Kloop.kgнинг редактори Дмитрий Мотинов Кўчманчилар ўйинларидаги хавфсизлик масалалари ва милиция гуруҳлари бўйича батафсил маълумот берган.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Света Зеленская и Дмитрий Мотинов