Ўзбекистон: Самарқандда «Каримовнинг таъзиясига» тайёрланишмоқда

1274

«Фергана» нашри Самарқандда Ўзбекистон президентининг таъзиясига тайёргарлик бўлаётганини хабар қилди. Ўзбекистон ҳукумати бу маълумотни тасдиқламаган, бироқ президентнинг «аҳволи оғир» деб билдирди.

«Фергана» хабарига кўра, Каримовнинг туғилиб-ўсган жойи Самарқандда президентнинг таъзиясига тайёргарликлар бўлмоқда. Нашр қабристонда қандай тайёргарликлар бўлаётгани борасидаги суратларни эълон қилган.

«Ўзбекистон лидери тарихий-архитектуравий Шохи Зинда ёдгорлигига туғишганлари ва онаси дафн қилинган Самарқанд қабристонига қўйилади», — деб хабар қилади нашр.

«Фергана»нинг маълумотига кўра, дафн қилиш маросими 3-сентябрда бўлади. Президентнинг ўлими тўғрисида бугун 2-сентябрда эълон қилишади.

«2-3-сентябрда Ўзбекистонга мотам маросимларида иштирок этиш учун МДҲ ўлкаларининг ва узоқ чет давлатларининг етакчиллари келишади.  Делегацияларнинг таркиби ҳозирча номаълум», — деб ёзилади маълумотда.

“Озодлик” радиосининг  хабарига кўра, Самарқанднинг маркази хавфсизлик ходимлари томонидан қуршовга олинган. Улуғбек обсерваториясининг «Сиёб» марказий бозоригача бўлган йўл ёпилиб, автомашиналарнинг ҳаракати таъқиқланди.

Шунингдек, мазкур радио Ўзбекистон премьер-министри Шавкат Мирзияев 1-сентябрда шошилинч турда Самарқандга борганини хабар қилди.

Воқеа дойидан “Озодлик”нинг мухбирлари баён қилишича, минглаган кўча супурувчилар Регистон майдонидан Бибихоним мавзолейигача бўлган ҳудудни тозалашмоқда.

«Оғир аҳвол»

Ўзбекистон расмий ҳукумати Каримовнинг ўлими тўғрисида маълумотни тасдиқламаган. Бироқ газеталар ҳукуматга иқтибос қилиб, Каримовни «оғир аҳволда» эканини хабарлашди.

«Ҳурматли юртдошлар, оғир қайғу билан сизларга ўтган суткада президентимизнинг аҳволи оғирлашаётганини хабар қиламиз, унинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда», — дейилади ҳукуматнинг билдирувида.

«Фергана» Каримовнинг ўлими тўғрисида 29-август куни хабар қилган. Кейинчалик нашрнинг қўшимча қилишича, президентнинг ўлими клиник бўлиб, уни ясалма нафас бериш тизимига улашган бўлиши мумкин.

Каримов миясига қон қуйилгандан кейин касалхонага ётқизилган. Бундай маълумотни ўлка ҳукумати хабар қилиб, кейинчалик Ўзбекистон президентининг қизи Лола Каримова ҳам отаси инсульт бўлганини тасдиқлаган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: "Фергана"