Парламент таътилини кўчманчилар ўйинлари сабабли 12 сентябргача узайтирди

897

Парламент депутатлари 1 сентябрдан эмас 12сидан бошлаб ишлай бошлайди. Жоғорқу Кенеш дам олишни яқинлашиб келаётган кўчманчилар ўйинлари ва Қурбон ҳайит сабабли узайтириб олди.

Таклиф КСДП фракциясининг депутати Кожобек Риспаевдан чиқди. Ўзининг таклифини тушунтираётиб у кўчманчилар ўйинлари ва Қурбон ҳайит сабабли кўпчилик депутатлар «барибир ишга келмайди» деб билдирди.

Ташаббусни кўпчилик 69 овоз билан қўллади.

Риспаев юқори даражада уюштирилаётган тадбирларга депутатлар боролмай қолмасин деб Kloop.kgга айтди.

«Кўпчилик депутатлар кўчманчилар ўйинларининг очилишига келади. Ўйинлар тугагунга қадар шу ерда бўлишади. Улар расмий хизматдаги одамлар. Ундан кейин Қурбон ҳайит байрами бўлади, унда ҳам ишга боришмайди. […] Кўчманчилар ўйинлари мана шундай даражада уюштирилди, кўп меҳмонлар келади, бу ерда сўзсиз бўлишимиз керак», — деди у.

Риспаев парламент иши давом этишини қўшимча қилди.

«Қонунлар бўйича бирор нарса бўлса, унда [комитетлар] қарор қабул қилишади. Агарда жиддий воқеа бўлса, унда фракциялардан барчаси келади», — деди у.

Парламент спикери Чинибай Турсунбеков сўзларига кўра, 12 сентябргача палата йиғинлари ўтказилмайди, бироқ комитетларда иш давом этаверади.

Бутун дунё кўчманчилар ўйинлари Иссиқкўл соҳилидаги Чолпон-Ата шаҳрида 3-8-сентябрь кунлари орасида ўтказилади. Ўйинларда иштирок этиш учун 35дан ортиқ ўлкадан аризалар келиб тушган.

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг маълумотига кўра, Қурбон ҳайит байрами тахминан 12 сентябрда нишонланади. Қурбон ҳайит байрами Рамазон ҳайитидан 70 кун ўтгандан кейин нишонланади.

Муаллиф: Александра Титова