Ўш: Эстакада кўпригидан тежалган маблағ эвазига янги кўприк солинди

870

Ўшда Оқбура сойидан ўтувчи янги кўприк солинди. Уни эстокада кўпригидан тежалган маблағ эвазига қуришган.

Ўшда 1 сентябрда Оқбура сойидан ўтувчи янги кўприкнинг очилиши бўлди. Кўприк Ленин ва Исанов кўчаларини бириктирирди. Кўприк 2015 йилнинг кузида фойдаланишга топиширилган катта эстакада кўпригининг қурилишидан иқтисод қилинган маблағ ҳисобидан қурилди.

IMG_0118

Ўшанда мэр эстакада кўпригига режалаштирилганидан кўра озроғ пул сарфланганини айтган эди.

“Қурилиш белгиланган муддатдан олти ой эрта якунланди. Натижада 105 миллион сом тежаб қолинди. Бу пулга яқин вақт ичида Ленин билан Исанов кўчаларини боғловчи кўприк соламиз”, — деб ваъда берган эди ўшанда шаҳар мэри.

Ўшдаги эстакада кўпригининг қурилиши 2013 йили бошланиб, ўша вақтдаги мэр Мелис Мирзакматов уни “аср қурилиши” деб атаган. Кўприкнинг бюджети эса 800 миллион сом деб баҳоланган.

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков Ўшдаги янги кўприкнинг очилишида

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков Ўшдаги янги кўприкнинг очилишида

Бироқ кейинчалик объектнинг қурилиши тўхтатилиб, прокуратура кўприкнинг қурилиши бўйича ўтган тендерда қонун бузарликларни аниқлаб чиқиб, икки жиноий иш қўзғаган. Қурилиш ишлари етти ойдан кейин қайта давом эттирилган.

IMG_0134

Натижада кўприкнинг қурилиши бюджетга 669 миллион сомга тушган.

Муаллиф: Дастан Умоттегин