«Азаттык»: Референдум ва маҳаллий сайловлар - икки рўйҳат ва икки бюллетен

837

МСК кузда бўладиган республика бўйича референдум билан маҳаллий кенгашларга сайлов бир кунда ўтадиган бўлса, сайловчилар учун икки рўйхат бўлишини айтмоқда.

Моқоланинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан. Муаллифи: Самат Жумакадиров.

Унинг бири маҳаллий кенгаш учун бўлса, иккинчи сайлов рўйхати референдумга овоз берувчилар учун бўлади. Ша вақтда айрим сайлов участкаларида фақатгина референдум ўтиб, маҳаллий кегашга сайлов бўлмайди.

Мустақиллик куни муносабати билан президент Алмазбек Атамбаевнинг мурожаатидан кейин ҳукумат кузда референдум ўтказишдан бош тортмаслиги яна бир бор аниқ бўлди. Бироқ МСКни ўйлантирган нарса— бу сайлов бошқаларидан фарқланиб, сайловчиларнинг рўйҳати ҳам муаммо яратиши мумкин.

МСК аъзоси Гулнара Журабаеванинг “Азаттык”ка билдиришича, маҳаллий кенгаш сайловлари билан референдумни аралаштириш сайловчилар орасида тушунмовчиликларга сабаб бўлади. Сабаби референдумда фуқаро ўлканинг хоҳлаган жойидан сайлашга хуқуқи бўлса, маҳаллий кенгаш сайлови паспортда рўйҳатга олинган жойдагина бўлиши керак.

— Сайловчиларнинг рўйҳати икки хил бўлади. Мени ноқулай вазиятга солгани ҳам шу рўйҳатлар бўлмоқда. Референдум сайловида рўйҳатда ўтган жойида эмас, бошқа жойда бўлсанг ҳам №2 формани тўлдириб, сайловда иштирок этсанг бўлади. Бироқ у фуқароларга референдумнинггина бюллетени берилади, маҳаллий кенгашга иштирок эта олмайсан. Шу каби англашилмовчиликлар кўп бўлади.

МСКнинг фикри иккига бўлинди

Мана шундай даъволар МСКи ичида референдум билан маҳаллий кенгашни аралаштиришдан чиқмоқда. Сайлов комиссиясининг яна бир аъзоси Атир Абдрахматова буларсиз ҳам сайлов рўйҳатида келишмовчиликлар бўлаётганини таъкидлаб, энди бу жавобгарчилик икки марта органини билдирди.

— Биз сайловларни кўрдик, Новқатда яшаганларнинг фамилияси Ахсидан чиқиб, яна бир фуқароники бошқа сайлов участкасидан чиққан. Энди икки тизма бўладиган бўлса, бундай масалалар икки марта ортиши билан хавфли бўлиб қолади.

МСКнинг раиси ўринбосари Абдижапар Бекматов референдум масаласи парламентнинг “Референдум тўғрсида” қонуни қабул қилингандан кейингина МСКда қаралишини айтди. шундай бўлса ҳам у референдум билан маҳаллий кенгашга сайлов бир кунда ўтадиган бўлса, сайлов тизмасида муаммо юзага келмаслиги керак деб билдирди.

— Сайловчиларга икки бюллетень берилади, унинг бири референдум, бири маҳаллий кенгашга сайловнинг бюллетени. Икки бюллетень аралашиб кетмаслиги учун алоҳаида қутиларга солинади. Бунинг учун икки сайлов рўйҳати тузилади. Сайловчилар ўзини икки рўйҳатдан топиши керак. маҳаллий кенгашга сайлов ўтмаган ҳудудларнинг аҳолиси референдумга иштирок эта олади. Шунингдек, муҳожирлар яна биргина референдумга иштирок этади.

Муҳожирлар яна унутиладими?

Муҳожирлар айтмоқчи, биометрик маълумотларни топширолмай қолган юртдошларимизнинг бир қанчаси Россия ҳудудида юргани маълум. Мустақил эксперт Ўмурбек Рискелдиев ҳукумат Россиядаги муҳожирларнинг биометрикасини йиғишга етарлича иш олиб борилмаётганини айтди. Натижада бир йил олдинги парламент сайловидаги каби Россиядаги муҳожирларнинг сайловда иштирок этиш кўрсаткичи паст бўлиб қолаверади.

— Ҳукумат Россиянинг йирик шаҳарларигагина биометрик маълумотларни йиғиш пунктларини ташкил қилиб, бошқа ҳудуддаги муҳожирларни унутиб қўйди. Шу сабабли улар ҳамон сайлов рўйҳатида йўқ, бу эса уларнинг референдумга иштирок этиш учун хуқуқи йўқ дегани.

Куз фаслида ўтказиладиган референдумга сайловчиларнинг рўйҳати “Референдум тўғрисида”ги қонунининг асосида тузилиши афзал. Бироқ бу конституциявий қонун ҳозирда бир ўқишдан ўтган бўйича турибди.

Депутат Чолпон Жакупова бу бу қонун кузда депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўрила бошлаган, унинг тўлиқ қабул қилиниб, кучга киришига бир йилга яқин вақт кераклигини айтмоқда. «Шунинг учун референдумни маҳаллий кенгашнинг сайлови билан бирга ўтказиш қонун бузарликка олиб келади» деди.

— Давлат референдумни ўтказишга тайёр эмаслигини айта оламан. Сабаби вақт ўтиб кетди. “Референдум тўғрисида” қонунни биз ўтган йили кузда муҳокама қила бошлаганимизда нҳозир улгирардик. Бироқ амалда икки ой аввал бу конституциявий қонун палатага келди. Бу қонун сайловчиларнинг рўйҳатини тузишни МСК билан давлат рўйҳатга олиш хизматига хуқуқ беради. Бироқ ҳозир қонун йўқ, рўйҳатлар ҳам аниқ эмас.

Жорий йилнинг баҳорида ўтган маҳаллий кенгашларга сайлов ҳам сайловчиларнинг рўйҳатини аниқлаш масаласидаги ишлар етарли эмаслигини кўрсатган. рўйҳатдан ўз шахсини тополмаган, сайлаш хуқуқидан махрум бўлган сайловчиларнинг даъволарини ҳеч ким тингламаган.

Мутахассислар ва МСКнинг бошқа аъзолари сайловчиларнинг рўйҳати ҳамон тўлиқ тузилмаганини айтишмоқда. Ҳозирда референдум билан маҳаллий кенгашнинг сайловини алоҳида саналарда ўтказишга бюджет етарли бўлмагани учун, ҳукумат сиёсий қарор қабул қиладиган кун узоқ эмас.

Бир ҳафта аввал МСКи 260 миллион сомга қўшимча икки минг дона электрон сайлов қутиларини сотиб олиш ашртномасини имзолаган. Қўшимча қутилар референдум вақтида фойдаланилишини МСКнинг айрим аъзолари айтишмоқда.

Сурат: Азаттык