Суҳбат: Унгар-Тоққа борган журналист баҳсли ҳудуддаги вазият бўйича айтиб берди

982

Унгар-Тоғ ҳамон Ўзбекистон назоратида. Гувоҳлар МИ-8 вертолётининг баҳсли ҳудудга қўнганини айтишмоқда. Ҳозир нималар маълум, бу ерда вазият қандай — мазкур ҳудудга борган журналист Жилдиз Бекбаева билан суҳбатлашди.

Жилдиз Бекбаева — Унгар-Тоғдаги вазият тўғрисидаги маълумотларни тўплаган халқаро нашрётда ишлаган журналист. У чегарадаги баҳсли ҳудудга бориб, Kloop.kg билан бўлган суҳбатида вазият қанйдайлигини айтиб берди.

Маҳаллий яшовчиларнинг хавотири

Кескин вазият сезилиб турибди. Маҳаллий яшовчилар бир томондан ўз хавфсизлиги учун қайғурса, бошқа бир томондан ҳукуматнинг ҳаракат қилмаётгани уларнинг ғазабини орттирмоқда.

Вертолёт билан одамлар 22-августда туширилган, шундан бери ўн кун ўтди. Сўзлашувлар олиб борилди, бироқ самарасиз. Маҳаллий халқ парламентдан умид қилган, бирок парламент, кўриб турганингиздай кеса иш бошламай туриб, дам олишга кетди.

Бугун бу ерда вазият қийинлашди. Кескин вазият ҳамон сақланиб турибди.

Маҳаллий аҳолиниинг кутиш нияти йўқ — ўтган куни Ўзбекистон ҳаракатига қаршилик сифатида ўзлари чегарага яқин жойлашган Ўзбекистон қишлоқларига борган сувнинг ярмини ёпиб қўйишган.

Кеча улар 30-35 ёшлардаги тахминан 200 одамдан ташкил топган кўнгиллилар гуруҳини йиғишди. Улар яқин кунларда агар ҳукумат бу масалани ҳал қилмаса, катта масштабдаги митинг ўтказиб, тоғни Ўзбекистон куч тизимларидан бўшатиш учун боришмоқчи.

Унгар-Тоғдаги куч тизимлари

Мен станция жойлашган минорага чиқдим. Бироқ станциянинг ичига бизнинг ҳарбий ҳодимларни киритишмади — бу ерда фақатгина Ўзбекистон куч тизимлари турган эмас.

Нима учун куч тизимлари деб айтяпман?

Биргина Ўзбекистон томон милиционерларни тушурганини айтмоқда, бироқ ҳақиқатдан ҳам улар кимни туширганини биз билмаймиз. Улар чегарачиларми, махсус қисмми ёки ким? Биз билмаймиз. Мен уларни оддийгина Ўзбекистон куч тизимлари деб атайман.

Уларнинг етти нафар эканлигини айтишмоқда. Бироқ биз уларнинг сони қанча эканлигини ҳам билмаймиз. Бизда аниқ маълумот йўқ, сабаби бу ерга деярли ҳар куни ёки икки кунда бир вертолёт учиб келмоқда.

Бу ерда улар нима билан шуғулланмоқда — балки улар куч тўплашмоқда, балки яна аскарлар олиб келишар, балки қуроллар олиб келишгандир, биз билмаймиз. Қирғизистон томон ҳеч нарса билмайди, балки махсус хизматларда маълумотлар бордир, бироқ бизда ҳозирча уларнинг бу ерда нима қилаётгани бўйича маълумотимиз йўқ.

Мен Қирғизистон ва Ўзбекистон куч тизимларининг орасида тахминан 100-150 метр масофа борлигини биланман.

Бизникилар ҳам тоғда. Ўзбекистон кучлари ҳам тоғда, бироқ радиорелей станциясининг ичида. Ташқарида эса бизникилар турибди. Улар бир-бирини кўриб туришади.

14203127_1097482820330483_9153468121097110173_n__

Вертолётлар ва Унгар-Тоғнинг стратегик аҳамияти

Сўнги марта бугун эрталаб соат 6 билан 7нинг орасида яна икки вертолёт келиб қўнган. Уларнинг бири кўпинча кузатувда турса, иккинчиси қўнади. Балки кимнидир олиб ёки ташлаб кетар, биз билмаймиз. Улар нима олиб келганини ҳам билмаймиз.

Нима учун улар вертолёт билан келишмоқда? Унгар-Тоғнинг кўп қисми — бу бизнинг ҳудуд, унинг ичида радиорелей станция жойлашган дөңсөө ҳам бор.

Ўзбекистонга кичик қисмигина қарайди. Кейин шу жойдан йўл транспорти билан келиб бўлмайди, сабаби бу томонда йўл йўқ. Шу сабабли улар ҳудудга фақатгина ҳаво йўли орқали келишга мажбур.

Биз томондан эса, деярли йўл йўқ. Бирорта ҳам транспорт боролмайди.

Мен YouTubeга видео жойлаштириб қўйдим, унда нима учун Ўзбекистон бу ҳудудни талаб қилаётганини тушунса бўлади — сабаби бу ерда регионнинг ҳамма қисми алаканга салгандай кўриниб туради.

14199369_1097482903663808_4207811170251118325_n__

Ўзбекистоннинг янги талаблари

Ўзбекистон янги талабларни қўйди. Унинг барчаси Орто-Токой сув омбори билан боғлиқ. Улар Ўзбекистондан Орто-Токой сув омборига эркин йўл беришни талаб қилишди. Сабаби сув омбори бизнинг ҳудудда жойлашган.

Иккинчидан электр энергиясини беришни янгилашни талаб қилишди. Агар ёдингизда бўлса, жорий йилнинг баҳорида 18-22-мартда, бу ерда Орто-Токой сув омбори атрофида кескин вазият юзага келган эди. Унда биз томон уларнинг электр энергиясини ўчириб қўйган. Ҳозиргача бу ердаги одамлар электр ёруғисиз яшашмоқда.

Талаб қилишди деб айтиб бўлмайди, ҳозир улар илтимос қилишмоқда, сабаби вазият жуда жиддий. Маҳаллий ҳукуматнинг, яшовчиларнинг берган маълумотига кўра, Орто-Токойнинг ичида озиқ-овқат бўйича муаммолар бор. Шу сабабли улар йўл очиб, постларни олишни илтимос қилишган.

Бироқ бизникилар бош тортишмоқда. Улар бир ойда бир марта қачон объектни қўриқлаган милиционерлар навбатни алмаштирганда озиқ-овқат ўтказишади.

Бизникилар уларнинг Орто-Токой сув омбори бўйича талабларини бажаришдан бош тортишмоқда. Сабаби ўзбекистоннинг биринчи талабини бизникилар бажаришди, кейин эса улар бизнинг фуқароларни ўтказиб бериши керак эди. Бироқ улар буни бажаришмади. Шунинг учун узларининг талабида туришибди.

Мен Қирғизистон ҳукуматининг позициясини тушуниб турибман. Агар биз ҳозир бу вазиятни қўлдан чиқариб, уларнинг талабига рози бўлсак, унда улар қайтадан янги талабларни кирита бошлайди. Сабаби ўзбекистон фойдаланган бизнинг кўп объектларимиз бор, улар эбак қайтариб бериши керак эди.

Кескин вазият нимадан келиб чиқди?

Бунинг барчаси 13-августда бизнинг ОАВ, бизнинг ҳукумат бу бўйича ҳеч нима демаган— 13-август куни Қирғизистон милиционерлари Ўзбекистон милиционерини ушлаб олишган. Бироқ биз уни махсус хизматданми ёки ҳарбий эканлигини билмаймиз. Бироқ улар уни милиция ходими эканлигини айтишмоқда. У Орто-Токой сув омборига Қирғизистон ҳудуди орқали ўтаётганда қўлга олинган.

Орто-Токой сув омбори Жалолобод областининг Олабуқа туманида жойлашган. У Қирғизистон ҳудудиданинг  13 километр ичида. Объектларни улар бизга ўтказиб бериши керак эди, бироқ ҳамон ўзбекистон томон улардан фойдаланиб келмоқда.

Сув омборидан Ўзбекистон фуқаролари фойдаланади. Тахминан 30 оила бор. Бу ерда объектни қўриқлаётган Ўзбекистон милиционерлери бор.

Ўзбекистон милиционери 13-август куни келаётганда Қирғизистон ҳудудига кирганда қўлга олинган. У албатта, қаршилик кўрсатган ва бош эгишни ҳохламаган, қуролдан фойдаланган. У ушлаб, Олабуқа РИИБнинг тергов қамоғига қамашган.

Зудлик билан сўзлашувлар бўлиб, Ўзбекистон томон ўз милиционерини ўтказиб беришни илтимос қилган, бирок бизникилар бош тортиб, жиноий иш қўзғаган.

Чет ўлкалик ОАВида Қирғизистон «Скорпиони» ўзбекистон объектига, Орто-Токой (Косонсой) сув омборига ҳужум қилгани ва қурол қўлланиб, бир милиционерни жароҳатлаб олиб кетгани бўйича маълумот ёзилган.

Шу куни биз ўзимизнинг куч тизимлардан бу ҳақда изоҳ беришни илтимос қилганмиз. Мен маҳаллий куч тизимидан, маҳаллий фаоллардан бу ерда ҳақиқатда нима бўлганини эшитдим. Бироқ бизнинг манбаамиз йўқ эди. Натижада биз манбаа топиб, ҳақиқатда нима бўлганини ёзиб чиқдик.

Ўзбекистон ҳар доим маълумотни ўзининг ракурсига нисбатан беради, бу тушунарли нарса. Бу 17-18-августда бўлган, бу ҳақда сўзламай, ҳеч қандай маълумот беришмаган. Ўзбекистон эса маълумот томонидан биздан ўтиб кетди.

Сўзлашувлар бўлди, бироқ ўзбекистон милиционерини бизникилар ўтказиб беришни ҳохлашмади. Натижада Ўзбекистон ўз куч тизимларини Унгар-Тоққа чиқариб, бу ердан релей станцияда ишлаган бизнинг тўрт фуқарони ушлаб олиб, ўз милиционерларини қайтариб беришни талаб қилди.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев

Сурат ва видео муаллифи Жилдиз Бекбаева