Ўзбекистон Каримовнинг вафотини расман эълон қилди

1446

Ўзбекистон ҳукумати Ислом Каримовнинг вафот этганини расман эълон қилди. Бир неча кун аввал давлат раҳбари инсультга чалинган эди.

http://

Ўзбекистоннинг алмашмаган президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди — бу ҳақда Ўзбекистон телевидениеси давлат ҳукуматига таяниб билдирди.

“2016 йилнинг 2 сентябр куни оғир касалликдан сўнг давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов бу дунёни тарк этди», — дейилади хабарда.

Президентинг кичик қизи Лола Каримова ҳам ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида отасининг вафоти ҳақида маълум қилган.

"У бизни тарк этди... Сўз излаяпман ва ўзим бунга ишонмаяпман... Албатта, биз Оллоҳникимиз ва албатта, биз унга қайтгувчимиз. Худо раҳмат қилсин!"-деб ёзади Лола Каримова.

Каримовнинг ўлими тўғрисида биринчилардан бўлиб “Фергана” ахборот агентлиги 29-август куни хабар қилган. Лекин, ҳукумат бу хабарни тасдиқламаган. Кейинчалик нашрнинг қўшимча қилишича, президентнинг ўлими клиник бўлиб, уни ясалма нафас бериш тизимига улашган бўлиши мумкин.

Каримов Ўзбекистонни 27 йилдан бери, СССР давридан бери бошқариб келади. 1989 йили Ўзбекисон ССРининг БК КПсининг биринчи котиби бўлади. 1990 йил у президентликка келиб, ўша вақтнинг ўзида Ўзбекистон ССРининг кабинет минстрлигини бошқаради.

Мустақилликдан кейин Каримов президентликка сайланади. У президентликка уч карра сайланиб, сайловларда 90 фоиздан ошиқ овозларга эга бўлган.

Каримов ҳукуматининг режими вақтида инсон ҳуқуқларининг бузилишлари, қийноқларга, мухолифатни ҳамда эркин матбуотни йўқлиги каби айблар айтиб келинади.