Видео: Ўзбекистон президенти Самарқандга дафн қилинди

1395

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов она шаҳри Самарқанддаги тарихий Шоҳи-Зинда қабристонига дафн қилинди. У расмий маълумотга кўра 2 сентябрда инсульт касаллиги ортидан вафот этган.

Дафн маросими 3 сентябрь куни Самарқандда ўтди — Ўзбекистоннинг биринчи президенти Шоҳи-Зиндага ота-онасининг қабрлари олдига кўмилди.

Регистон тарихий майдонига минглаб фуқаролар Каримов билан видолашиш учун йиғилишди.

Давлат телевиденияси барча жараённи намойиш этиб турди. Маросимга 17 хорижий делегация келди. Жумладан Тожикистон,Туркманистон ва Афғонистон президентлари, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Грузиянинг премьер-министрлари ташриф буюрди.

Skrinshot-03.09.2016-184411

Сайловга қадар Ўзбекистон президентлиги вазифасини Олий Мажлис сенати Нигматилла Юлдашев бажаради. Шу билан бирга таҳлиличилар Каримовнинг юқори эҳтимолдаги вориси қатори 59 ёшли бош вазир Шавкат Мирзиёевни тилга олмоқдалар.

“РИА Новости” хабарига кўра 27 йил давомида давлат раҳбари бўлган марҳум президент Каримов хотирасига  мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган.   У 78 ёшда вафот этди.

Расмий маълумотга кўра, Каримов 2 сентябрь куни инсульт натижасида вафот этган— бу ҳақдаги хабар биринчи давлат телеканалида берилиб, сўнг бу маълумотни президентнинг кичик қизи Лола Каримова инстраграмдаги саҳифасида тасдиқлади.

karimov-dead-1

“Фергана” ахборот агентлигига кўра эса Каримов 29 август куни касалхонага жойлаштирилган иккинчи куни вафот этган.

Каримов Ўзбекистонни 27 йилдан бери, СССР давридан бери бошқариб келади. 1989 йили Ўзбекисон ССРининг БК КПсининг биринчи котиби бўлади. 1990 йил у президентликка келиб, ўша вақтнинг ўзида Ўзбекистон ССРининг кабинет минстрлигини бошқаради.

Мустақилликдан кейин Каримов президентликка сайланади. У президентликка уч карра сайланиб, сайловларда 90 фоиздан ошиқ овозларга эга бўлган.

Каримов ҳукуматининг режими вақтида инсон ҳуқуқларининг бузилишлари, қийноқларга, мухолифатни ҳамда эркин матбуотни йўқлиги каби айблар айтиб келинади.

Муаллиф: Александра Титова