Атамбаев президент бўлгандан буён Бош қонун бўйича нималарни айтган?

729

Президент Алмазбек Атамбаев мустақиллик кунида ҳозирги Бош қонун авторитар тузумга йўл очади деб билдирди. Бироқ Атамбаев шу вақтгача ўлканинг асосий қонуни тўғрисида нималарни айтган?

2016-йил: 2010-йилдаги Бош қонун ижобий ўзгаришларга шароит яратди, бироқ камчиликлари бор

Атамбаев Конституция кунида: «Бу асосий қонун шошилинч қабул қилиниб, шу сабабли камчиликлари бўлгани билан унинг ёрдами билан Қирғизистон қайта яралиш ва хуқуқий-демократик тузиш йўлига тушди. […] Қиғизистон Республикасининг бош қонуни халқнинг руҳияти билан мос келиши керак ва ривожланиш мақсадларига етишишни таъминлаши керак».

2015-йил: «2010-йилдаги Бош қонун — мустақил Қирғизистон тарихидаги энг демократик ва прогрессив»

Атамбаев Конституция кунида: «Асосий қонун 1993-йилдаги Бош қонунда ёзилган қадриятларни — ҳақиқий парламентаризмни, ўлка учун аҳамиятли қарорларни бир одамнинг қабул ала албоосун қайтариб берди. Бош қонун асосида суд тизимида, сайлов қонунларида, жамият ва давлатнинг барча соҳаларида ислоҳотлар олиб бориш бўйича аҳамиятли ишлар олиб борилмоқда».

2014-йил: 2010-йилдаги Конституцияда "миналар" жойлаштирилган

Атамбаев йил якунини чиқараётиб: «Бир ойда ёзилган Конституция тўлиқ бўлиши мумкин эмас. Бош қонун бўйича кўп жойларида “миналар” бор. Эртами-кечми бир нарсани ўзгартириш керак бўлади. Агар биз яхши судларни хоҳласак, унда Бош қонунни ўзгартиришга тўғри келади».

Атамбаев Конституция кунида: «Бошқа сабаблар билан бир қанча Бош қонунга киритилган асоссиз ўхгартиришлар Қирғизистонда порахўрлашган оилавий бошқаришга, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларининг бузилишига олиб келди».

atambaev-13

2013-йил: Стабилли ҳозирги Бош қонуннинг барқарорлиги билан боғлиқ

Атамбаев Конституция кунида: «Биз биргаликда давлат тузишга ва ҳалол меҳнатга ўрганишимиз! Бугун Қирғизистон барқарорликка мухтож. Бу мақсадга етиш учун биринчи навбатда Конституциямиз барқарор бўлиши керак. Президент қатори ўлканинг янги лидерлари сайланган билан Конституция ўзгармаслиги керак деган фикрдаман. Биз Конституция асосида, қонун доирасида яшашга ўрганишимиз керак».

2012-йил: «2010-йилдаги Бош қонун ижро этувчи ҳукумат томонидан тийиб турилган парламентаризмни жонлантирди»

Атамбаев Конституция кунида: «Ҳозирги Конституция мустақил Қирғизистоннинг дастлабки Конституциясига ўхшаш. У давлатнинг бирорта ҳам хизмат одамига хукуматни бир қўлга тўплашга имконият бермаган тизимни ўрнатди. Ҳукумат қайта ўлканинг барча мухим масалаларини муваффақиятли ҳал қилишга зарур бўлган мустақилликни тақдим қилди».

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев