Атамбаев Отунбаева билан экс-министрларни коституцияга  ўзгартириш киритиш бўйича норозиликлари учун танқид қилди

686

Президент Алмазбек Атамбаев вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоларини ва собиқ-президент Роза Отунбаевани конституцияга ўзгартириш киритишга қарши чиққани учун танқид қилди. Президент нималар ҳақида сўзлади ва қандай айбловларни тилга олди?

Атамбаев мустақиллик куни билан қутлаётиб, айтган сўзларида ўзига ва бош қонунга ўзгартишга қарши “бўҳтонлар кампанияси ўтказилмоқда” деб билдирди. У вақтли ҳукуматнинг аввалги аъзоларининг мурожаатини “қабиҳ ёлғон” деб атади. Улар — собиқ-президент Роза Отунбаева ва аввалги министрлар — президентни ўлканинг асосий қонунларини ўзгартирмаслигини илтимос қилган. Бироқ Атамбаевнинг сўзларига кўра, бош қонунни ўзгартириш керак, сабаби унда «авторитар тизим тузишнинг миналари» жамланган.

Президент вақтли ҳукуматнинг айрим аъзоларини талон-тарожликда, ўз лавозимини суистеъмол қилишда айблади. Шу билан бирга Атамбаев аниқ исмларни айтмаган. Унинг сўзларига кўра, куч органлари «барча изларни тозалаганлигидан» ўз сўзларига исбот йўқ. Бироқ у вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари эртами-кечми бунга жавоб бериши керак деди.

Атамбаевнинг танқидига Отунбаева учради. Отунбаева 2010-йилнинг апрелида ҳукумат алмашгандан кейин тузилган вақтли ҳукуматнинг таркибида бўлган. Атамбаевнинг сўзларига кўра, 2010-йилдаги референдумда Бош қонуннинг янги вариантинигина эмас, ўзларига президентни бир ярим йилга сайлаганига овоз бераётганини «фуқароларнинг кўпчилиги билган эмас».

B4B3920E-A095-49B7-9B36-0068C6FFCE36_cx0_cy13_cw0_w987_r1_s_r1_

У президент қатори Отунбаевани сайламай парламент спикери қилиб қўйса бўларди деб ҳисоблайди. Бу президент вазифасини бажарувчи статусни берарди. Бундай ҳолларда Атамбаевнинг фикрига кўра, Бош қонунни ўзгартирмаса ҳам бўларди. Президентнинг сўзларини сахнада эшитиб ўтирган Отунбаева Атамбаевнинг гапидан кейин тадбирни ташлаб чиқиб кетган.

Бош қонунни ўзгартиришни хоҳлаганларни у «қора куч» деб атади. Унинг таъкидлашича, «қора куч»га кирганлар: «собиқ президент Асқар Ақаевнинг аспирантлари», «Бакиевнинг адвокатлари», Азимжон Асқаров билан Қодиржон Ботировнинг тарафдошлари, «бошқа ўлкалардан ёрдам олиб, грант ҳисобидан яшаганлар», «ифлос сиёсатчилар» ва Атамбаев хафа қилганлар ва лавозимдан четлатганлар.

Атамбаев 2010-йилдаги Бош қонунни ўзгартиришга қарши чиққанини билдирди. Унинг фикрига кўра, ўлканинг асосий қонунини 2010-йилдаги апрель революциясидан кейин шошилинч турда алмаштириб қўйишган. Президент шу шошилинч қадам сабабли Қирғизистонда 2014-йилгача «тартибсизлик» — «доимий митинглар, йўл тўсишлар, район ва област маъмуриятларини босиб олишлар» бўлган.

Атамбаев яна бир марта кейинги муддатга қолмаслигини такрорлади. Президент премьер-министр ёки парламентнинг спикери бўлмаслигини қўшимча қилди.

Ўзгартиришлар киритишнинг асосий сабабларидан бири— БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг хуқуқ ҳимоячиси Азимжан Асқаров тўғрисидаги қарори. Аскаров милиционернинг ўлимида иштироки учун умрбод озодликдан маҳрум қилинган. Атамбаев ҳозирги Бош қонун билан Қирғизистон БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетидаги 9 одамга тобе бўлиб қолади деб айтган.

«Яна шу тўққиз одамга ёқмай қолган барча қарорларни улар қабул қилмай қўйиши мумкин. Улар керак бўлса ўлкамизнинг қонунларини ўзгартириб, ўчириб ташлаши мумкин. Буларни билиб туриб биз қандай қилиб Қирғизистон суверен давлат деб айта оламиз? Қандай қилиб бу Бош қонун билан бундан кейин яшай оламиз?» — деган у.

Муаллиф: Анна Капушенко