Вақтли ҳукуматнинг собиқ -министрлари Атамбаевдан халқ олдида кечирим сўрашни талаб қилди

720

Вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари мурожаатнома эълон қилиб, унда президент Алмазбек Атамбаевдан халқ олдида кечирим сўрашни талаб қилишди. Давлат раҳбари ўзининг аввалги ҳамкасбларини Конституцияга ўзгартириш киритишга қарши чиққани учун танқид қилган.

Ҳукумат алмашгандан кейин 2010 йилдан 2011 йилгача ишлаган вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари ўз мурожаатида собиқ президент Роза Отунбаеванинг “қадр-қимматини ва ор-номусини қатъий турда ҳимоя қилишларини” билдиришди.

Атамбаев Отунбаева билан собиқ министрларни Бош қонунга ўзгартириш киритишга норози бўлгани учун байрам нутқида танқид қилган. Президентнинг гапларини тинглаб саҳнада ўтирган Отунбаева Атамбаевнинг сўзларидан кейин маросимни ташлаб кетган.

Президентнинг вақтли ҳукуматдаги собиқ касбдошлари Атамбаевдан халқ олдида кечирим сўрашни талаб қилишди.

«Президент Атамбаев бир далилни инкор қилолмайди — Роза Исаковнанинг эрки ва оқилона етакчилигисиз КСДП коалициявий кўпчиликка киролмай ва Атамбаев ҳукумат раҳбари лавозимидан, кейинчалик эса президентлик лавозимини эгалламаган бўларди», — дейилади мурожаатномада.

Мурожаатномада ёзилишича, Атамбаевнинг сўзи «рухсат берилган ва жамоатчилик одоб чегарасини бузган». Собиқ -министрлар президентнинг билдирувини «халқ олдидаги масхарабозлик» деб аташиб, уни «2010-2011-йиллардаги бўлган воқеаларга субъектив баҳо бермоқда» деб норози бўлган.

«Биз жавобгар сифатида 2010 йилнинг июнидаги Референдумни ўтказишда ва юқори давлат лавозимларини эгаллашда ҳеч қандай «сеҳр» бўлмаганини билдирамиз. Ўша вақтда президент бўлган эмас. Референдумга таклиф қилинган Бош қонуннинг матни ҳам, барча саволлар ҳам батафсил муҳокама қилинган», — дейилади мурожаатномада.

Атамбаев вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоларини “мародёр”ликда, ўз лавозимини суистеъмол қилишда ва сепаратистларга чақимчиликда айблаган. Шу билан бирга президент ўша вақтдаги куч тизимлари «барча изларни тозалагани» сабабли далили йўқлигини айтган.

Унинг таъкидлашича, 2010 йилдаги референдумда Бош қонуннинг янги вариантини эмас, ўша вақтда президентни сайлашга овоз бераётганини «фуқароларнинг кўпчилиги билган эмас».

Унинг фикрига кўра, ўлканинг Бош қонунини 2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин шошилинч турда қабул қилишган. Атамбаев ўша шошилинч қадам сабабли Қирғизистонда 2014-йилгача «тартибсизлик» — «кетма-кет митинглар, йўл тўсишлар, район ва област маъмуриятларини босиб олишлар» бўлган деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Анна Капушенко