Видео: Марафончилар Уркуннинг 100 йиллиги муносабати билан 100 километрга югуришди

759

Боом қапчиғайидаги 100 километрлик марафонга 100дан ошиқ одам қатнашди. Тадбир 100 йил аввал содир бўлган Уркунни хотирлаш мақсадида уюштирилди.

Югурганларнинг кўпи оддий ҳаваскорлар бўлганлиги сабабли улар масофанинг бир қисмини босиб ўтишди. 14 киши эса 100 километрлик ультрамарафонни тўлиғи билан югуриб ўтди.

Марафонни қирғизистонликлардан ташқари якутиялик ҳамда канадаликлар қатнашишди.

“Албатта, марафон вақтида бир оз иссиқ бўлди, аммо яхши уюштирилибди. Ҳаммамиз гуруҳ бўлиб югурдик, марафон тугугандан кейин ўзимизни енгил ҳис қилдик. Бу воқеа бўйича мен илк бор ижтимоий тармоқлардан эшитганман, кейин батафсил ўргана бошладим”, — деди марафон иштирокчиларидан бири канадалик Кимберли Пасибл.

Марафонга қатнашиш бепул бўлди. Барча ҳаражатларни уюштирувчилар ўз бўйинларига олишган.

1916 йилдаги қонли воқеалар хотираси учун уюштирилган ультрамарафоннинг умумий масофаси 100 километрни ташкил қилди. Югурувчилар уч гуруҳга бўлинишди: биринчи гуруҳ тўлиқ 100 километрни босиб ўтувчи, иккинчиси 10, учинчиси 5 километрга югурувчилар.

“Уркүнга бағишланган тадбирларга бориб тураман. Кўрдингларми, ўшанда биз қарши туролмай қочиб кетдик, кучли бўлиш керак”, — деб ҳисоблайди марафоннинг иштирокчиси Чинара Торобекова.

Айтишича, ёшлигида кўп касал бўлиб, талабалик даврида спорт билан шуғулланиши соғлиғини мустаҳкамланишига ёрдам берган.

Қирғиз тарихида Уркун деб рус подшоҳлигининг ҳукуматига қарши Марказий Осиё қўзғалонига айтилади. Маҳаллий аҳоли Биринчи жаҳон урушнинг фронт ҳудудларидаги мардикорликка боришга қарши чиқишган.

Қўзғалоннинг давомида ҳамда уни бостиришда Қирғизистонда 16 мингдан ошиқ одам ўлган. 130 мингдан ортиғи Хитойга қочиб кетган — уларнинг кўпчилиги йўлда халок бўлган.

Муаллиф: Азамат Каработоев