ИИМ милицияни тезкор чақирувчи иловани ишга киргизади

717

Ички ишлар минстрлиги ишга киргизаётган мобил иловани намойиш қилди. Илованинг ёрдами билан милицияни шошилинч тарзда чақириш имкони яралади.

Илованинг тақдимоти 30 августда ўтди. ИИМнинг матбуот марказининг ходими Елена Аильчиева Kloop.kgга ҳозирча чақирувга 30 патрул машинаси жавоб беришини айтди.

“Аммо бу синов лойиҳаси, келажакда, албатта барча патурл автомашиналарини киргизиш режалаштирилмоқда”, — деди у.

ИИМнинг расмий маълумотига кўра, сигнал келиб тушганда патрул машинасидаги планшетда сигнал жўнатган фуқаронинг маълумотлари ҳамда қайси ерда тургани картада кўрсатилади.

Аильчиеванинг айтишича, иловани кўрсатма бўйича фойдаланмаганлар милиция ходимлари томонидан жазоланади.

“Агар ўша шахс ҳеч қандай сабабсиз милиция нарядини чақирадиган бўлса, бундан кейин у иловадан фойдалана олмай қолади”, — деди у.

ИИМнинг матбуот марказининг вакили қўшимча қилганидек, иловадан “Андроид” тизими орқали фойдаланилади. iPhone фойдаланувчилари эса иловани 20 сентябрдан кейин юклаб олса бўлади.

Иловадан фойдаланиш учун ойига 250 сомдан пул тўлаш керак.Аильчиеванинг айтишича, бу пулларни иловани ишлаб чиққан ташкилот олмоқчи.

“Таъкидлаб айтайин, бирор сом ҳам ИИМнинг фондига бормайди, барча келиб тушган пул иловани ишлаб чиққан ширкатга ўтказилади”, — деди у.

“SOS Секюрити Кей Джи” ширкати мобил иловани тузиш ташаббуси билан чиққан. Аильчиева таъкидлаганидек, ИИМ учун иловани тайёрлаганлар бепул ишлашган.

“Биз учун шундай илова тайёрлайликми деб улар таклиф киргизишди. Албатта, биз уларнинг ташаббусини қўлладик”, — деди у.

Муаллиф: Алина Пак

Сурат: ИИМнинг матбуот маркази