Чет давлатлардан келувчи делегациялар ўтувчи йўл бўйида яшаган қирғизистонликларнинг қурол-яроқлари вақтинча олинади. Бу чора Мустақиллик байрами, Кўчманчилар ўйинлари ҳамда МДҲнинг саммити ўтгунча кучда бўлади.
Юқорида айтилган байрам тадбирлари 30 августдан 17 сентябрга қадар ўтиши боис қуроллар 30 августдан 19 сентябргача олинади.
ИИМнинг маълумот хизмати санкуиялар “жамоат тартибини сақлаш учун” киргизилаётганини билдирди. Қуроллар автоколонналар ўтувчи маршрутга ҳамда хорижий меҳмонлар юрувчи ҳамда яшайдиган ерларга яқин жойлашган қирғизистонликлардан олинади.
Тадбир милиция “хавфнинг олдини олиши” кўрсатилган “Давлат мудофааси” қонунининг 12-моддаси билан изоҳланади.
ИИМнинг матбуот хизматининг катта нозири Анна Жукова Kloop.kgга милиция фуқароларни бундай чораларни тушуниш билан қабул олишга тарғиб қилаётганини билдирди.
“Бизда жуда кўп тадбирлар ўтказилади. Мустақиллик куни, Иккинчи жаҳон кўчманчилар ўйинлари, МДҲнинг саммити.[…] Тадбирлар тугагач биз қурол-яроқларни қайтариб берамиз”, — деди у.
“Прецедент” компаниясининг юристи Ильяна Жедигерова “Давлат мудофааси ҳақида”ги қонунда бундай тадбирлар ўтказилаётган вақтда қуролларни олиб қўйиш тўғрисида аниқ пункт йўқлигини билдирди.
Лекин унинг фикрича милиция хавф туғилиш эҳтимолининг олдини олиши кўрсатилган пунктга таяниб бундай чора қўлланиши мумкин.
Бу тадбирларга алоқадор ягона чеклов эмас, Биринчи Май суди МДҲ давлатларининг саммити тугунча Бишкекнинг марказий қисмида митингларни уюштиришни таъқиқлаган.
Муаллиф: Алина Пак
Сурат: Flickr.com, Misty D.