Футбол: Чемпионлар Лигасининг қуръа ташлаш натижалари ҳамда Европанинг энг зўр ўйинчилари

895

Монакода Чемпионлар Лигасининг қуръа ташлаш тадбири ўтказилиб, Европанинг кучли ўйинчилари аниқланди.

Европа футбол ассоциациялар уюшмасининг (ЕФАС/UEFA) хулосаси бўйича Европадаги энг яхши ўйинчи деб Мадридни “Реал”ининг  футболчиси Криштиану топилди.

Аёллар орасида бундай номга французларнинг “Лион” клубидан Ада Хедерберг муносиб кўрилди.

Қуръа ташлашни 2016-2017-йиллардаги Чемпионлар Лигаси финалининг элчиси валлийлик Ян Раш ўтказди. Унга Кларенс Зеедорф, Тьерри Анри, Рууд ван Нистелрой ҳамда Роберто Карлос ёрдам берди.

MONACO, MONACO - AUGUST 25: Ambassador for the UEFA Champions League Final Ian Rush with the trophy during the UEFA Champions League draw part of the ECF Season Kick Off 2016/17 on August 25, 2016 in Monaco, Monaco. (Photo by Harold Cunningham - UEFA/UEFA via Getty Images)
MONACO, MONACO - AUGUST 25: Ambassador for the UEFA Champions League Final Ian Rush with the trophy during the UEFA Champions League draw part of the ECF Season Kick Off 2016/17 on August 25, 2016 in Monaco, Monaco. (Photo by Harold Cunningham - UEFA/UEFA via Getty Images)

Тўрт гуруҳдаги клублар саккизга бўлинди. Анъана бўйича бир гуруҳнинг ичида бир давлатдан чиққан клублар кирмайди, шунингдек Россия билан Украинанинг клублари бошқа-бошқа гуруҳларга бўлинишди.

Гуруҳ босқичи 13 сентябрда бошланади.

Қуръа ташлашнинг натижаси:

A гуруҳи: «ПСЖ», «Арсенал», «Базель», «Лудогорец».

B гуруҳи: «Бенфика», «Наполи», «Динамо» Киев, «Бешикташ».

C гуруҳи: «Барселона», «Манчестер Сити», «Боруссия» Менхенгладбах, «Селтик».

D гуруҳи: «Бавария», «Атлетико», ПСВ, «Ростов».

E гуруҳи: ЦСКА, «Байер», «Тоттенхэм», «Монако».

  F гуруҳи: «Реал», «Боруссия» Дортмунд, «Спортинг», «Легия».

  G гуруҳи: «Лестер», «Порту», «Брюгге», «Копенгаген».

H гуруҳи: «Ювентус», «Севилья», «Лион», «Динамо» Загреб.

Финал Уэльстин Кардиффдаги “Миллениум” стадионида 2017 йилнинг 3 июнида ўтадию

Муаллиф: Каминат Имирханова

Бош сурат: Reuters

Сурат: Harold Cunningham, UEFA