25 йилдан бери биринчи марта ҚМУнинг ўқитувчилари танловдан ўтди. Нимага норозилик пайдо бўлди?

762

КМУнинг икки юзга яқин ходими ўқитувчиларни қайта саралашга қаршилигини билдириб митингга чиқишди. Қайта танловнинг сабабчиси ўтмай қолган 30 киши бўлди. Энди мингдан ошиқ ўқитувчи иш ўрнидан ажраб қолишдан хавфсирамоқда.

Нима бўлган эди?

Июннинг сўнгида Қирғиз миллий университети (ҚМУ) 25 йилдан бери биринчи марта профессор-ўқитувчилар жамоасини саралашдан ўтказди. 1308 кишидан 30 нафари ўтмай қолди.

Танловдан ўтмай қолган ўқитувчилар 23-августда Таълим минстрлигига мурожаат қилиб, Эльвира Сариевага танловда қоида бузарликлар бўлиб ўтганлигини билдиришган.

Шундан кейин минстрлик танловдаги “қоида бузарликлар”ни текширувчи комиссия тузган. ҚМУнинг илмий ишлар бўйича проректори Эрмека Лайлиева қоида бузарликлар “аҳамиятсиз” эканлигини айтган.

Ўқитувчилар нимадан норози?

Қайта синовдан ўтишларига. 24 августда синовдан ўтганлар минстрликнинг олдида митигга чиқиб, қайта танловга қарши эканликларини билдиришган.

“Синовдан қайта ўтамиз деган кафолат борми? Кафолат йўқ”, — деди ҚМУнинг доценти Турдаали Супатаев.

Унинг фикрича, биринчи синов “тоза” ўтган. Унинг натижасига норози бўлганлар “ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлашмоқда”.

Ўқитувчиларнинг митинги мақсадига еттими?

Йўқ.

Таълим министри Эльвира Сариева норозилик билдирганлар билан бир ярим соат суҳбатлашгандан кейин қайта танлов ўтказиш ҳақидаги қарорини ўзгартиргани йўқ.