Ҳукумат МДҲнинг саммити якунлангунча Бишкекнинг марказида митинг ўтказишни таъқиқлади

744

Митинглар марказий Ала-Тоо майдонида, эски майдонда ҳамда парламентнинг биноси ёнида ўтказилмаслиги керак. Чекловлар байрам тадбирларига тайёрланиш ҳамда уларнинг ўтказилиши билан изоҳланмоқда.

Биринчи Май район администрациясининг раҳбари Канатбек Айдаров Kloop.kgга Бишкекнинг марказий қисмида митинг ўтказиш таъқиқланганини тасдиқлади.

Унинг айтишича, митингларни Ала-Тоо майдонида, эски майдонда ҳамда парламент биносининг ёнида ўтказ таъқиқланиб, қарор 15 сентябргача ўз кучида қолади.

Айдаровнинг айтишича, чекловлар 31 августдаги Мустақиллик кунини,3-8 сентябрда ўтувчи Жаҳон кўчманчилар ўйинларини ҳамда 16-17 сентябрда ўтказилувчи МДҲ давлатларининг раҳбарлари саммитига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ.

Администрация раҳбари митингга чиқувчиларнинг ҳуқуқи бузулган деб ҳисобламайди, чунки норозилик акцияларини ўтказиш учун бошқа жойлар бор.

“Биз тўла таъқиқ қўйганимиз йўқ, агар қандайдир муаммолар бўлса, бошқа жойларда, масалан Горький паркида, Таълим минстрлигининг олдида ёки ҚМУнинг биноси олдида митинг ўтказаверишсин”, — деди у.

МДҲ давлатларининг саммити Бишкек шаҳрида 16-17 сентярларда ўтказилади, аммо чекловлар шу кунларга ҳам доҳил.

Уй жой масалалари билан шуғулланувчи “Бизнинг ҳуқуқ” фондининг ҳуқуқ ҳимоячилари 1 сентябрда парламент биносининг ёнида Ер ва уй-жой кодексига киргизилган ўзгартиришларга қарши норозилик митингини ўтказишга тайёрланаётган эди.

Фонднинг вакили Светлана Андропова Kloop.kgа акция таъқиққа қарамай ўтказилишини, чунки тинч йиғинларни ўтказиш — фуқароларнинг қомусий ҳуқуқи эканини билдирди. .

Чекловлар киргизилганлиги Таълим минстрлигининг биноси ёнида ўтказилган ҚМУ ўқитувчиларининг митингидан кейин маълум бўлди.

Унда митингчиларга ИИМнинг 10-бўлимининг ходими келиб, уларга Ала-Тоо майдонида митинг ўтказиш мумкин эмаслигини, чунки Биринчи Май судининг қарори бўйича таъқиқланган деб билдирган.

Муаллиф: Александра Титова