Айрим оммавий ахборот воситалари Риодаги Олимпиа ўйинларида бронза медалидан допинг сабабли маҳрум бўлган қирғизистонлик спортчи Иззат Артиқов носвой чеккани ҳақида ёзиб чиқишди.
Мақоланинг асли “Азаттык” радиосининг сайтида чиққан. Муаллифи Бактигүл Чинибаева.
Нос таркибида таъқиқланган стрихнин моддаси бўлиши мумкин деган таҳмин жамоатчиликда қизғин муҳокама қилинмоқда. Спортчилар бу моддани қўлланса бўладими? Унинг таркибида чиндан ҳам стрихнин борми?
Кикбокс бўйича жаҳон чемпиони, бир қатор халқаро мусобақаларнинг ғолиби Мирбек Суйунбаев ҳозир Олимпиада ўйинларининг иштирокчиси Иззат Артиқов атрофида бўлаётган тортишувлардан хайронлигини яширмайди. У ўз тажрибасида нос каби моддаларни ҳеч қачон қўлланмаганини айтиб, спорт билан шуғулланганлар уни чекса, касбий поғонада ҳеч қачон кўтарила олмайди деган фикрда:
— Мен ўз бошимдан ўтканини айтиб берай, шу спорт тажрибамда нос чекмадим, чилим тортмадим, ароқ ичмадим. Эришган муваффақиятларимнинг бари пешона тери, меҳнатнинг ортидан бўлди. Олимпиада чемпиони бўлган Канибек оғамизнинг 15 йил аввал айтганлари эсимда. У қирғизнинг оддий чучуқ, қази-қартасини еб, қимизни ичиб қувват олинглар дер эди. Ўша маслаҳат билан иммунитетимни мустаҳкамлаб, вазн ҳам олардим. Спортда асосийси алдаш, кўз бўйямачилик бўлмаслиги керак, қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда билинади. Ёш спортчиларга айтар сўзим, меҳнат билан барчасига эришиш керак.
Қирғизистоннинг кикбокс бўйича терма жамоасининг катта мураббийи, бир қатор чемпионатларнинг енгувчиси Тахир Марасулов профессионал спортчи ҳеч қачон носга яқинлашмаслигини айтди:
—Нос таркибида стрихнин борми ёки йўқлигини билмайман. Энди буни лаборатория даражасида исботлаб, аниқлаш керак-да. Мен таниган айрим спортчиларнинг таҳминан 5 фоизи нос чекади. Олдин кўп чекишар эди. Кейин унинг зарарини тушуниб ташлаганлар кўп бўлди. Нос чеккан кишининг иммунитети тушиб кетади. Унинг устига нос мия ва юракни ҳам чарчатади.
Профессионал спортчуларнинг кўпи носвойнинг таркибида таъқиқланган стрихнин моддаси бўлиши мумкин эмас деган фикрда. Шу боисдан уни тайёрлаб сотганлардан ҳам бу модданинг таркибида нима борлигини сўрадик. Савдогар Нургази буларга тўхталди:
— Нос тамакиси Баткенда ўсади. Асосан таркибида тамаки барги кейин сувгина бор. Оқтош, товуқнинг ахлати ёки яна бошқа чичқон ўлдирувчи моддалар бор деган гап ёлғон. Чичқон ўлдирувчи ҳам заҳарда. Заҳарни қандай қилиб биз носга қўшамиз?
Бу орада носвой таркибидаги моддаларда чиндан ҳам анаболика стероид қатори саналган модда борми деган савол билан Республика соғлиқни сақлаш марказининг чилим чекишга қарши курашиш бўйича кординатори Чинара Бекбасаровага мурожаат қилдик. Яқиндагина махсус буюртма билан носни АҚШдаги лабораторияда текшириб ундан топилган маоддалар ҳақида хулоса чиққан:
— Аввал нос таркибида допинг моддаси борлигини далилловчи бир база бўлиши керак. Кейин ҳеч қандай исботловчи восита бўлмай туриб стрихнин қўшилган деб айтиш тўғри эмас. Бизда носни текширувчи лабораториялар йўқ, шунинг учун биз АҚШдаги хамкорлардан илтимос қилиб, таркибидаги моддаларни кимёвий таҳлил қилиб беринглар деб жўнатганмиз. Натижада бу таҳлилдан тозаланмаган никотин бўлиб оғир канцерогенли, ракни қўзғатувчи моддалар чиққан. Стрихнин каби анаболикалик стероидлар топилмаган.
Сўнги тадқиқотлар бўйича, Қирғизистонда сигарет чекканларнинг сони озайгани билан, носга оғиб кетганлар айниқса ўспиримлар билан аёллар ўртасида кўпаймоқда. Шу сабабдан бу моддани назоратга олиб, унинг соғлиққа теккизган таъсирини чуқур ўрганиб, исботлагандан кейин қонуний тўлиқлашлар кераклигини мутахассислар таъкидлашмоқда. Апрел ойида ЖКда нос сотишга таъқиқ қўйиш бўйича муҳокама бўлган эди. Энди ўша носнинг оти Олимпиада ўйинлари каби халқаро спортга қадар етганидан спортчилар ҳам хавотирланаётганини пайқаш мумкин.
Муаллиф: Бактигүл Чинибаева.