Видео:Қандай қилиб кар-соқов дўстлар қулупнай билан даромад топишади?

1036

Чуй вилоятининг Мээнеткеч қишлоғида Нурлан ва Элдияр исмли болалар яшайди. Уларнинг кичиклигидан қулоқлари эшитмайди ва гапира олишмайди. Улар биргаликда қулупнай етиштириб, уни сотиш орқали даромад топишади.

“Қулупнайни ўзимиз теришга улгурмаймиз, шунинг учун ҳар бир терилган қулупнйнинг бир челаги учун 35-50 сомдан тўлаб, кишиларни ёллаймиз”, — дейди Элдияр.

Бозордаги олиб сотарлар бир челак қулупнай учун 80-90 сом тўлашади, шунда Нурлан билан Элдиярга ярим челак қулупнай фойдага қолади.

Болалигидан бери дўст бўлиб келаётган Элдияр ва Нурлан турли ишларда ишлаб кўришиб, беш йил аввал далага қулпнай экиб, уни сотиш билан даромад топишга қарор қилишган.

Нурланнинг айтишича, қулупнайни бола каби парвариш қилиш керак: баҳорда эккандан кейин вақтида суғориб, ўташ керак. Биринчи ҳосилни май ойида бера бошлайди. Бошида ҳосил озроқ бўлади, кейин кўпаяди.

Май мавсуми тугагач, қулупнай июль ойида ҳосилини бера бошлаб, кеч кузнинг биринчи қор тушгунича давом этади. Бир туп қулупнай беш йил ҳосил беради.

“Биринчи икки йилда мевалар катта-катта бўлади. Кейин майдалаша бошлайди, баҳоси ҳам арзонлайди”, — тушунтирди Нурлан.

Нурланнинг онаси унинг ўғли билан қизи меҳнаткаш эканлигини, қулупнайдан яхши даромад топишларини айтиб берди.

Келажакда икки дўст топган пулларига уй қуриб, кейин уйланамиз деб ният қилишади.

Элдияр билан Нурланнинг жисмоний имконияти чекланганлиги уларнинг дўстлигига тўсиқ бўлолмаган.

“Биз бошқа одамлар билан осонгина фикр алмашамиз. Бизни кўпчилик тушунади, айримлари бизни тилда (ишора билан) гапиргани харакат қилишади”, — дейди Нурлан.

Тушуна олмаганлар учун энг оддий йўл бор — ёзишув.

МуаллифАлтинай Обосканова