Видео: Боомда кичик автобус оғдарилиб, 11 киши жабрланди

906

Боом қапчиғайида 23 август куни кичик автобус енгил автомобил билан тўқнашиб, оғдарилиб кетди. Йўл халокатидан 11 киши жабрланганини Чуй вилоятининг патрул милициясидан матбуот хизмати билдирди.

Боом қапчиғайидан Иссиқкўлга кетган йўлда 16 йўловчиси бўлган “Мерседес-Бенц Спринтер” кичик автобуси йўл четидаги тўсиққа урилиб, кейин ёнидан ўтиб бораётган уч йўловчиси бўлган “Тойота Хайландер”ни урган.

Тўқнашувнинг натижасида ҳайдовчи автомобилни бошқара олмай қолиб, кичик автобус оғдарилиб кетган.  Патрул милициясининг айтишича, 11 киши жароҳатланган. Уларнинг ичидан тўққиз нафари автобусдан, иккиси енгил машинанинг йўловчиси бўлган.

Чуй вилоят патрул милициясининг матбуот котиби Рахат Султанов Kloop.kgга билдиришича, Бишкекдан Бостарига йўл олган кичик автобус ғилдирагининг ёрилиши халокат сабабчиси бўлган.

У милиция воқеа бўйича жиноий иш қўзғамайдиган бўлганини билдирди. Халокат маъмурий тартибда ўрганилади.

“Қанақа жиноий иш? Ҳайдовчи бировни ўлдирдими? Иш маъмурий тартибда кўрилади. Тушининглар, ғилдиракнинг ёрилишига у айбдор эмас”, — деди у.

Кемин район патрул милицияси бошқармасининг етакчиси Нурдин Осмонбеков Kloop.kgнинг мухбирига берган интервьюсида йўловчилар енгил жароҳатланиб, ҳозир уйларида эканлигини билдирди. Унинг айтишича, келтирилган зарарни кичик автобуснинг ҳайдовчиси тўлаб беради.

Zanoza ахборото агентлиги воқеанинг шоҳидига таяниб уч йўловчи оғир жароҳат олганини ёзди.Нашрнинг билдириўича, йўл халокатига “соатига 90 километргина юриш мумкин” деган йўл белгисига эътибор қилмай соатига 100 километр хайдаб, тезликни оширган кичик автобуснинг ҳайдовчиси сабаб бўлган.

“Нисбатан оғирроқ жароҳатларни уч киши олган: 20 ёшдаги қизлар ва кичик бола. Етти ёшдаги боланинг қовурғалари синган. Уни яқинки тиббий марказга олиб келганда, маҳаллий шифокорлар рентгенни аниқлолмаган. Ҳайдовчининг қандай жароҳат олганлигини эслолмаймиз, чунки ҳаммамиз жабрланганларга ёрдамга шошганмиз”, — деган шоҳиднинг сўзларини келтиради Zanoza.kg.

Муаллиф: Александра Титова