ОФК кубоги: "Дордой" "Каса Бенфика"ни енгиб, саралаш босқичида қатнашиш имконига эга бўлди

861

Бишкекнинг “Дордой” клуби Макаонинг “Каса Бенфика”сини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Икки учрашувнинг натижасида Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) Кубогининг саралаш босқичига йўлланмага эга бўлди.

“Дордой” билан “Каса Бенфика”нинг учраушви 23 августда бўлиб, натижасида Бишкекнинг футбол клуби 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Мазкур учрашув “Дордой” учун хал қилувчи роль ўйнади, унинг шарофати билан обрў бўйича иккинчи ўринда бўлган ОФКнинг расмий бўлимига йўлланма олишди.

1

Турнир бошланганидан уч дақиқадан кейиноқ  “Бенфика"нинг футболчиси Хосе Филипе тўпни дарвозага киргизди.

Бироқ, гол футбол майдони эгаларининг кайфиятини тушургани йўқ, ўн бир дақиқадан сўнг ҳисоб тенглашди. Курсант Шератов тўпни узатиб бергач, Давид Тетте боши билан тўпни дарвозага киргизди.

2

Ғалаба голини Бишкекнинг клуби стандарт билан киргизишди. “Бенфика”нинг дарвозасига жарима тўпи белгиланиб, буни Мирбек Ахматалиев муваффақиятли амалга оширди.

Бу гол “Дордой”ни олдига олиб чиқиб, турнирнинг саралаш босқичига иштирок этиш имконини берди.

3 4 5

Голлар:

3’ Хосе Филипе (“Каса Бенфика”)

11’ Давид Тетте (“Дордой”)

77’ Мирбек Ахматалиев (“Дордой”)

Мазкур учрашув “Дордой” спорт мажмуасининг стадионида бўлиб ўтган квалификация турниридаги якунловчи мусобақа бўлди. Илк учрашувда “Дордой” Гуамдан келган “Роверс” клубини осонгина енгди. Икки гол киргизгач бишкеклик клуб гуруҳнинг лидерига айланди.

6 7 8

ОФКнинг саралаш туриш 2017 йилнинг бошида бошланади. Айни босқичда 2015 йилдаги Қирғизистоннинг чемпиони — Ўшнинг “Алай”и ҳам ўйнайди.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Фото: Уулжан Саякбаева