Унгар-Тоғ: Ўзбекистон милицияси тўрт нафар қирғизистонликни ушлаб кетди

846

Ўзбекистон милиционерлари Унгар-Тоғдаги телеминорада ишлаган тўрт нафар Қирғизистон инженерини ушлаб кетишган. Бу ҳудудни икки ўлка ҳам «бизники» деб ҳисоблашади.

Чегара хизматининг матбуот котиби Сажира Чоколоева Kloop.kgга Ўзбекистон милициясининг операцияси давомида Қирғизистон телеминорасининг тўрт ходими қўлга олинганини билдирди.

Урманов, Бердалиев, Ташматов ва Усупбаев номли қўлга олинган инженерлар Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон бўлимига етказилган.

«Ўзбекистон чегара хизмати бу воқеани уларнинг ички ишлар министрлиги махсус операция вақтида бизнинг фуқароларни қўлга олишди деб тушунтиришди. Уларнинг асоссиз ушлашди ва қўлга олинганларни ватанига қайтариш учун Қирғизистон барча ҳаракатларни олиб бормоқда. Сўзлашувлар давом этмоқда», — деди у.

Чоколоева Қирғиз-Ўзбек чегара ҳудудида Унгар-Тоққа туширилган етти нафар милиция ходими ҳамон шу ерда юрганлигини қўшимча қилди.

«Давлат чегарасининг Қирғизистон-Ўзбекистон ҳудудида Қирғизистоннинг чегара қисмлари кучайтирилган тизимда иш олиб боришмоқда. Ҳозирги вақтда Унгар-Тоғнинг ҳудудига Қирғизистон чегара хизматининг қўшимча кучлари қўйилди. Умуман олганда давлат чегарасининг Қирғизистон-Ўзбекистон ҳудудидаги вазият барқарор», — деди матбуот котиби.

У Унгар-Тоғда қанча ҳарбий ходим борлигини айта олмаслигини, бу «яширин маълумот» эканлигини қўшимча қилди.

Қирғизистон ташқи ишлар министрлиги Kloop.kgга ҳозирда қирғизистонликларни қўлга олиниши тўғрисидаги ҳолатни аниқлашаётганликларини, бу бўйича ҳозирча маълумот беролмаслигини билдиришти.

Баҳсли ҳудудлар

Ҳозирги вазият Қирғизистоннинг милицияси 13-августда Ала-Бука районида Ўзбекистон милиционери чегарани ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон милиция ходимларини қўлга олгандан икейин келиб чиқди.

Милиционер қўлга олингандан кейин 9 кундан сўнг баҳсли ҳудудга ўзбекистоннинг етти милиция ходими Ми-8 тик вертолёти билан туширилган. Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон билан сўзлашувлар олиб борилгандан кейин Ўзбекистон милиционерини қўйиб юборишган.

Ўзбекистон билан чегарага боғлиқ муаммолар СССР қулагандан буён давом этмоқда: икки ўлка чегара чизиғи қайси ердан ўтиши кераклиги тўғрисида бир фикрга келишолмаган.

Муаллиф: Айдана Канатбек

Фото: АКИпресс