Рио-2016: Арбитраж суди қирғиз спортчиси Артиқовнинг допинг бўйича шикоятини рад қилди

714

Спорт арбитраж суди миллий олимпиада комитетининг қирғиз штангачиси Иззат Артиқовнинг бронза медалдан ажратилгани бўйича шикоятини қабул қилгани йўқ.


Оғир атлетика Федерацияси Кloop.kgга апелляция шикоятининг қабул қилинмаганини тасдиқлади.

“Биз Артиқовнинг таъқиқланган ҳеч нарса қабул қилмаганлигини биламиз. Бироқ энди фарқи нима? Энди ҳеч нарсани исботлай олмаймиз”, — дейди федерация вакиллари.

Спорт бўйича давлат агентлигининг ходими Айгерим Мамеева Артиқовнинг ҳуқуқини талашиб, унинг айби йўқлигини исботловчи янги апелляция тайёрланаётганини билдирди.

“Бизнинг директоримиз Канат Аманкулов Иззатнинг ҳеч қандай стрихнин қўлланмаганини исботлаймиз деяпти. Арбитраж судига берилган аризада апелляцияга Олимпиада ўйинлари тугагандан кейингина берилиши айтилган. Кеча ўйинлар тугади, энди бизнинг ходимларимиз апелляция аризасини тайёрлаб, барча тегишли процедураларни амалга оширишади”, — дейди у.

Спортчининг мураббийи Усонкан Майназаровнинг Kloop.kgга берган маълумоти бўйича, суднинг қарорини бекор қилиш бўйича тадбирлардан тўлиқ хабари йўқ.

“У ерда нималар бўлаётгани ҳақида раҳбарларимиз билади. Барча қоғозлар уларда, келишади, айтиб беришади. Мен арбитраж суди билан боғланганим йўқ, шу сабабли ҳеч нарса айтолмайман. Мен ўз вазифамни бажардим, Қирғизистон байроғини кўтардим”, — дейди мураббий.

Иззат Артиқовнинг ўзи эса ундан допинг чиққанидан хали ҳам ишонолмай турибди. Унинг айтишича, кимдир биров таъқиқланган моддани унинг таомларига қўшиб қўйган бўлиши мумкин.

69 килограммлик вазн тоифасида олимпиадада куч синашган қирғизистонлик оғир етлетчи Иззат Артиқовни “допинг қўлланган”ликда айблаб, 18 августда бронза медалидан маҳрум қилишган. Спорт арбитраж судининг ҳукми билан энди бронза медаль ва 3-ўрин мусобақада 4-ўринга эга бўлган колумбиялик штангача Луис Москерега ўтиши керак.

Муаллифлар: Айдана Канатбек, Александра Титова
Сурат: European pressphoto agency