Қирғизистон Рио-2016да: Натижалар

835

Рио-Де-Жанейродаги афсонавий “Маракана” стадионида XXXI Ёзги олимпиада ўйинлари тантанали тадбир билан расмий турда ёпилди. Олимпиаданинг кейинги мезбони Японияга олимпиада байроғи топширилди. Энди Қирғизистон терма жамоасининг натижаларига кўз ташласак.

Қирғизистон номини Рио-Де-Жанейрода 19 спортчи ҳимоя қилди.

Ягона бронза медалини Иззат Артиқов олиб келганига қарамай 18 августда допинг-тестнинг натижаси сабабли Спорт арбитраж судининг ҳукми ғалабадан маҳрум қилди.

Риода мусобақага Қирғизистондан аввал боксчи Эркин Адилбек ўғли, оғир атлетчи Жанил Окоева ҳамда дзюдочи Отар Бестаев чиқишди.

Боксчи Адилбек уулу Эркин ⅛ финалда рақибидан мағлуб бўлса, дзюдочи Бестаев ҳам шундай кўрсатгичга эга бўлди. Жанил Окоева ўзининг вазн тоифасидаги олдинги ўнликка кирди.

Сузувчи Дарья Таланова олимпиада турнирининг ярим финалига ўтолмай 33-бўлиб маррага етди.

Полвонлар  Руслан Царев, Айаал Лазарев, Мурат Рамонов ҳамда  Жанарбек Кенжеевлар биринчи мусобақадаёқ енгилишди.

Грек-рим кураши бўйича  Арсен Эралиев бронза медали учун курашиб, аммо умумий натижа билан 7-ўринга лойиқ топилди.

Полвон қиз Айсулуу Тинибекова бронза медали учун курашда енгилиб, умумий натижа илан 5-ўринга эга бўлди.

Олимпиада марафонида Юлия Андреева 59-бўлиб келиб команда орасида энг яхши натижага эришган бўлса,Марья Коробицкая 62, Виктория Полюдина 94 ҳамда Илья Тяпкин 42 километрга югуришда 86-бўлиб келишди.

Олимпиадада медаль олмаганига қарамай миллий рекорд ўрнатган спортчилар ҳам бўлди. Масалан, енгил етлетчи Дарья Маслова 10 километрга югуришда 19-бўлиб келиб, 31 дақиқаю 9 сония билан Қирғизистоннинг спорт тарихида сўз юритилаётган дистанция бўйича рекорд ўрнатди.

Сузувчи Денис Петрашов 200 метр масофани “брасс” усулида 2 дақиқа17,92 сонияда сузиб ўтиб, Қирғизистоннинг Лондондаги рекордини янгилади.

Юрий Краковецкий эса Қирғизистон тарихида олимпиада мусобақасида чорак финалга етган илк дзюдочи сифатида қолди.

Олимпиаданинг охирги кунида полвон Магомед Мусаев курашиб, чорак финалда украин полвонига енгилиб совринни қўлдан чиқарди.

Муаллифлар: Каминат Имирханова, Дарья Шушпанова
Видео: Азат Рузиев