“Ўзбекистон милиция формасидаги” етти киши чегарадаги Унгар-Тоо ҳудудига вертолёт билан туширилди

1007

Қирғизистон Республикасининг Чегара хизмати ўзбек милициясининг формасини кийган етти номаълум шахс чегарадаги баҳсли Унгар-Тоо ҳудудига вертолёт билан тушганлигини билдирди.

“Кербен” чегара постига тегишли Унгар-Тоо баҳсли ҳудудига вертолёт билан қўшни Ўзбекистон давлатининг ҳуқуқ тартибот органларининг формасини кийган етти шахс туширилганлигини Кloop.kg ахборот нашрига давлатнинг чегара хизмати билдирди.

Маълумот бўлимининг ходими Сажира Чоколоеванинг Kloop.kgга берган интервьюсига кўра, номаълум шахслар МИ-8 вертолётидан тушурилганлигини қирғиз чегарачилари пайқаган.  Унинг айтишича, номаълум шахслар Қирғизистон Республикасини телеминорасининг ретранслятори жойлашган Унгар-Тоо ҳудудида ҳозирда ҳам юришибди. Вертолёт эса одамларни туширгач учиб кетган.

“Бизнинг томон Ўзбекистон чегарачилари билан боғланганда, улар бундай харакатлардан хабариз эканликларини билдиришган. Улар ҳам ўзбек милицияси нима сабабдан бундай қилганлигини аниқлаштирмоқда. Ҳозир икки тарафнинг чегара вакиллари учрашуви келишилди ва воқеа тўғрисида қўшимча маълумотни берамиз”, — деди у.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозир чегара вакилларининг даражасида телефон орқали сўзлашувлар ўтмоқда ва уларнинг учрашуви ҳақида келишилди.

Чегарада ҳозир вазият барқарор ҳамда чегарачилар тарафидан тўлиқ назоратда.

Икки давлатнинг ўртасида аниқланмаган чегара ҳудудларидаги тортишувлар СССР қулаб, мустақиллик олгандан бери давом этиб келади.

Бунга қадар жорий йилнинг март ойида, ўзбек ҳукумати икки БТР ҳамда икки КамАЗ харбийларни баҳсли ҳудудга киргизган. Бунга қирғиз томоннинг Ўрта-Тўқай (Косонсой) сув омборига ишлаш учун ўзбек мутахассисларини ўтказишдан бош тортганлиги сабаб бўлган.

Қирғизистон ҳукумати бунга жавоб қатори баҳсли ҳудудга харбийлар билан бирга 2 БТРни қўйишган. Икки тарафнинг харбийлари ҳудудда 18 мартдан 26 мартга, қўшни ўлкаларнинг чегара раҳбарлари харбийларни чиқариб кетиш бўйича келишувига қадар туришган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: АКИпресс