Рио-2016: Допингга алоқадор энг йирик жанжаллар

788

Қирғизистонлик оғир атлет Иззат Артиқов Риодаги ёзги олимпиадада олган бронза медалидан допинг-тестнинг натижаси сабаб қуруқ қолди. Спортчининг организмидан стрихнин топилган.  Артиқов Риодаги допинг қўлланишда айбланган ягона спортчи эмас, мусобақадан не-не терма жамоалар четлатилган. Kloop.kg қуйида допинг билан алоқадор энг тортишувли фактларни таклиф қилади.

Енгил атлетика бўйича Россиянинг терма жамоаси

Олимпиададаги энг катта допинг низоси мазкур жамоага тегишли.

Рус енгил атлетлари миллий федерациянинг дисквалификация бўлганлиги сабабли ўйинлардан четлатилган. Федерациянинг квалификациясидан айрилишига мустақил эксперт Ричард Маклареннинг баёнотини тинглагандан кейин Енгил атлетларнинг халқаро федерациясининг  (IAAF) кенгашининг чиқарган қарори сабаб бўлди.

Тадқиқаот Москвадаги Григорий Родченков лабораторияси собиқ раҳбарининг кўрсатмалари асосида ўтказилган. Баёнотда айтилишича, Россиянинг спорт минстрлиги ФСБнинг ёрдами допинг пробаларини алмаштириб, спортчиларнинг тестдан оғмай ўтишига ёрдам берган.Натижада, 2012 йилдан 2015 йилга қадар спортнинг 30 тури бўйича 643 спортчининг тест хулосаси ўзгартирилган.

Допинг топилган 52 тестнинг 49ида 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб таъқиқланган мельдоний топилган.

IAAFнинг раҳбари Себастья Коу Россиянинг енгил атлетлар федерацияси белгиланган талабларга жавоб бермаганлиги боис аъзоликка қайта олинмаслигини эълон қилди. Бу рус енгил атлетлари IAAF ўтказган мусобақаларга қатнаша олмаслигини англатади.

Бироқ, халқаро ассоциация мазкур товламачиликка алоқаси йўқлигини исботлай олган спортчилар мусобақага қатнаша олишини билдирган. Оқибатда биргина Дарья Клишина мусобақага қатнаша олган.

Хитой сузувчилари

Хитойнинг терма жамоаси ҳам допинг ихтилофга аралашиб қолди.

Ҳаммаси Француз сузувчиси Камиль Лякур хитой спортчиси Сунь Янднинг пешобининг қизғиш кўк эканлигини пайқаб қолишидан бошланган, у рақибини допинг қўлланишда айблаган.

Камиль Лякур анализ топшираётганда рақибини пешобининг рангига эътибор берган.У бунга қарамай Сунь Яннинг   Олимпиадага қатнашишига рухсат беришганлигига норозилигини билдирган.

Бунга қадар сузувчилар австралиялик Мак Хортонни ҳам айблаб, рақибининг допинг-пробаларни топширишда товламачилик қилмоқда деб эълон қилган.  Спортчи 2014 йили ҳам таъқиқланган моддаларни қўлланганлиги учун айбланиб, уч ойга квалификациясидан ажратилган эди.

Хитойлик сузувчилар орасидан допинг қўлланган аёллар ҳам чиқди. Спортчи Чен Сеньининг қонидан гидрохлоротиазид моддаси топилди. У Олимпиада ўйинларда 50 метрга эркин сузишда ярим финалгача етган, аммо допинг жанжали сабаб мусобақани давом эттиролмаган.

Унинг айтишича, анализдан топилган допингдан спортчининг хабари бўлмаган, шу сабабли қайта текширишларининг илтиомос қилган.  Лекин, текширувнинг натижаси чиқмай туриб, мусобақага қатнашишдан ўзи бош тортди.

Қозоғистоннинг оғир атлетика терма жамоаси

Қозоғистон ҳам допинг жанжалини четлаб ўтолмади. Тўрт оғир атлетчидан допинг топилган.

Жумладан икки карра олимпиада чемпиони Илья Ильиннинг қонидан станозолол топилиб, лицензиясидан ажраган бўлса, Лондондаги олимпиаданинг ғолиблари Светлана Подобедова, Зульфия Чиншанло ҳамда Майя Манезани текширишда допинг чиқиб, Риодаги олимпиадага қатнашиш ҳуқуқидан ажрашди.

Қозоғистоннинг оғир атлетлари энди бир йил давомида халқаро мусобақаларга қатнаша олмайди. Бироқ, спорт арбитраж суди допинг қўлланмаган оғир атлетчиларга қатнашишга рухсат берди.

Болгариянинг оғир атлетлар терма жамоаси

Халқаро оғир атлетика федерациясининг ижро комитети (IWF) Болгариянининг бир неча спортчиси допинг қўлланади деб айблаб, терма команданинг олимпиада ўйинларидан четлатди.

11 болгар оғир атлетчиси қонида топилган станозолол моддаси учун спорт мусобақалридан вақтинчалик четлаштирилди.

Кейинчалик маълум бўлишича, спортчилар таомини тайёрлаш вақтида эҳтиётсизлик сабаб станозоллар аралашиб кетганлиги допинг-тестнинг акс натижасига сабаб бўлган.

Муаллифлар: Каминат Имирханова, Дарья Шушпанова